Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик такомиллашмоқда

26.07.2016

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва  эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.  

Парламент аъзолари ўз ишларини янги таҳрирдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

 

Қонун лойиҳасини моддама-модда муҳокама қилиш жараёнида депутатлар ушбу қонун лойиҳасининг янги таҳрирда қабул қилиниши ҳозирги даврга қадар қонунчилик даражасида тўлиқ равишда тартибга солинмаган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш механизмларини қонун билан белгилаш заруратига боғлиқ эканлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таъсирчанлигини оширишга ва қонунчилик ҳужжатларида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этишга қаратилганлиги қайд этиб ўтилди. Қонун лойиҳаси биологик хилма-хилликнинг ажралмас қисми сифатида ёввойи ҳайвонлар генафонди комплекс равишда муҳофаза қилинишини таъминлашни назарда тутади. Қонун лойиҳасида давлат органларининг ваколатлари аниқ кўрсатиб қўйилмоқда ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш юзасидан уларнинг вазифалари белгилаб берилмоқда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирок этишига тааллуқли нормаларни мустаҳкамлаб қўйишга алоҳида эътибор қаратилган.  Қонун лойиҳасини тайёрлаш чоғида давлат бошқарувининг, фуқаролик жамияти институтларининг турли даражаларида унинг амалий муҳокама қилинишини ташкил этишга катта эътибор қаратилди. Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида етакчи мутахассислар, олимлар, тегишли соҳалар амалиётчилари, фуқаролик институтлари вакилларидан иборат Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида ташкил этилган эксперт гуруҳлари аъзолари фаол иштирок этдилар. Бу эса қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга доир бир қатор таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берди. Оммавий ахборот воситаларида қонун лойиҳасининг муҳокамаси ташкил этилди, муҳокама натижасида унинг моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчилик эътиборига етказилди.  Қонун лойиҳасининг муҳокамаси парламент қуйи палатасининг Демократик кучлар блоки ва мухолифатдаги фракциялари йиғилишларида ҳам бўлиб ўтди, йиғилишлар якунларига кўра ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан уларнинг нуқтаи назари шакллантирилди.  

 

Кўриб чиқиш якунларига кўра мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилди.

 

Иккинчи масала юзасидан депутатлар қуйи палатанинг бир гуруҳ аъзолари ташаббуси билан киритилган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Ушбу лойиҳа айрим қонунчилик ҳужжатларини “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун нормаларига мувофиқлаштиришга қаратилган бўлиб, парламент назоратининг айрим шаклларини амалга ошириш нормалари ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришни назарда тутади. 

 

Қизғин мунозаралардан сўнг депутатлар ушбу қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқулладилар ва биринчи ўқишда қабул қилдилар. Келиб тушган фикр ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмитага топширилди.

 

Шундан кейин Қонунчилик палатаси аъзолари мажлис кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

 

Қайд қилиш жоизки, Олий Мажлис  қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар олдиндан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида экспертлар ва мутахассислар, тегишли вазирликлар ва идоралар вакиллари, ОАВ  иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди. 

 

Ўзбекистон Республикаси

 Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

 Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

 аъзоси Полянте СВЕШНИКОВ 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

Парламент назорати давлат бюджети ижроси самарадорлигини оширади

Ҳукумат-АКТ-ёшлар

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

2015 йил 3 декабрда қўлланилган амнистияда 167-модда 3-қисм “а”-банди ва 209-модда 2-қисм “а”-банди амнистияга тушганми амнистия қўлланилганми. Мен эркак кишиман. Бюджет корхонасида бош ҳисобчи лавозимида ишлайман. Менга 2 йил 6 ой ой иш ҳақимдан 20% тўлаш ва 2 йил муайян ҳуқуқдан, яъни раҳбарлик лавозимларида ишлаш тақиқланган. 2015 йил 4 ноябрда ҳукм кучга кирган. Талон-тарож, камомад барчаси тўлиқ тўлаб қопланган. Мен берилган жазолардан озод бўламанми. Агар озод бўлсам кимга мурожаат қилишим керак?

 

Men yashab kelayotgan uyga nisbatan egalik huquqini e’tirof etish va shaxsiy mulk sifatida ro‘yxatga olish uchun haqlimanmi?

 

Юридик шахсга берилган лицензия, таъсисчиси ўзгарганда (низомга ўзгартириш киритиш йўли билан) ўз кучини йўкотадими? Лицензияни қайта расмийлаштириш талаб этиладими, шу ўринда қандай йўл тутишимиз керак?

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16