Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Истеъмолчилар ва давлат органлари манфаатлари мувозанатини таъминлаш

14.01.2016

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қутлимурот БАБАШЕВнинг муҳокама этилаётган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги* қонуни лойиҳаси юзасидан изоҳлари.

 

Авваламбор, мазкур Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 майдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган “2015 йил учун қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурининг” II-бўлими 3-банди ижроси юзасидан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганлигини қайд қилиш лозим. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия ва Адлия вазирликлари ҳамда Савдо-саноат палатаси  билан белгиланган тартибда келишилган.

 

«Табиий монополиялар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига асосан табиий монополия субъектлари, давлат органлари, истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари монополияга қарши давлат органининг қарорларини (кўрсатмаларини) тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.

 

Бироқ, судга ариза бериш монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) ижросини суд қарори қабул қилингунга ва у қонуний кучга киргунга қадар тўхтатиб қўймайди.

 

Шу каби талаб  «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»  Қонуннинг 27-моддасида кўзда тутилган бўлиб, унга кўра ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) давлат бошқаруви органининг кўрсатмасини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.

 

Ариза бериш, агар суд кўрсатмаларнинг ижро этилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқармаган бўлса, уни судда кўриб чиқиш даврида бу ҳужжатларнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди.

 

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.

 

Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят бериш шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.

 

Судга шикоят берилганда устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни ёки қарорни ижро этиш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб турилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ёки қарорлар бундан мустасно.

 

Хўжалик юритувчи субъект судга шикоят берганлиги тўғрисида назорат қилувчи органни тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.

 

Шу муносабат билан, қонун лойиҳасига асосан “Табиий монополиялар тўғрисида” Қонуннинг 20-моддасига ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуннинг 27-моддасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра, монополияга қарши давлат органининг қарорларини (кўрсатмаларини) тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан нафақат судга мурожаат этиш, балки қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиш ҳуқуқи кўзда тутилмоқда.

 

Шунингдек, лойиҳада судга ариза берилганида устидан шикоят қилинаётган давлат бошқаруви органининг кўрсатмасини ижро этиш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб турилиши талаби киритилмоқда, фавқулодда вазиятлар, табиий ва техноген офатлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалар бундан мустасно.

 

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, қонун лойиҳасини қабул қилиш натижасида “Табиий монополиялар тўғрисида” Қонуннинг 20-моддаси ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуннинг 27-моддаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси билан мувофиқлаштирилади.

 

Яна икки ижобий жиҳат - қонун лойиҳасини қабул қилиш қўшимча Давлат бюджети маблағларининг ажратилишини ҳамда қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этмайди.

 

 

*“Norma” cайтида жойлаштирилган.

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Аҳолини газ билан таъминлаш масаласи парламент диққат марказида

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Бизнинг корхонамиз Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий ...

 

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?

 

Муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай?

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16