Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Парламент назорати давлат бюджети ижроси самарадорлигини оширади

24.06.2016

Ҳар бир парламент назорат функцияларининг қонунчиликда мустаҳкамланган замонавий шакллари ва усулларидан фаол фойдаланиш, шу жумладан мамлакатимизнинг энг муҳим иқтисодий ҳужжати – Давлат бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши устидан қонун чиқарувчи тизимнинг назоратини амалга оширишга интилмоқда.

 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни фракциялар, депутатлар гуруҳлари ва Қонунчилик палатасининг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқиши, шу асосда тегишли давлат органларидан қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Мазкур тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асослари яқинда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, фракцияларга, депутатлар гуруҳларига Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши борасида яна бир имконият берилган.

 

24 май куни парламент қуйи палатасидаги  ЎзЛиДеп Фракциясида, 26 май кунида эса  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилдаги ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари (молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев тақдим этди) кўриб чиқилди. Иккала тадбирда  нафакат депутатлар, балки тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Қонунга мувофиқ, Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида депутатлар давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек, уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотни талаб қилиб олиши мумкин. Бу янада самарали парламент назоратини амалга оширишга хизмат қилади.

 

2015 йил якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 8,0%га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 8,0%га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,8%га, капитал қурилиш 17,8%га, чакана савдо айланмасининг 15%га, пуллик хизматлар ҳажмининг 11,4 %га ўсишига эришилди.

 

Бюджет кодекси талабларига риоя этилиши натижасида Давлат бюджетининг йил бошида белгиланган ЯИМга нисбатан 1 фоизли тақчиллик ўрнига ЯИМга нисбатан 0,1% профицит билан ижро этилганини эътироф этиш жоиз. Албатта бу ҳолат мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги таъминланаётганидан далолат беради.

 

Тадбирларда мамлакатда иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2015 йилда Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилганлиги ҳамда иқтисодиётга солиқ юки камайтирилгани ҳолда ялпи ички маҳсулотга нисбатан профицит билан ижро этилганлиги, инфляция даражаси эса белгиланган прогноз кўрсаткичлардан ошмаганлиги таъкидланди.

 

Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари бюджетлари ижросини партиямиз  электоратининг манфаатлари ҳамда сайловолди Дастурида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш нуқтаи назаридан таҳлил қилишга эътибор қаратилди. Хусусан, тадбирда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги чора-тадбирлар ижроси таҳлил қилинди.

 

Кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31%дан бугунги кунда 56,7%га етди ёки 1,8 баробар ошди. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98%и ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами аҳолининг 77%дан ортиғи мазкур тармоқда меҳнат қилмоқда.

 

Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида шу йилнинг биринчи чорагида 8,4 мингдан ортиқ ёки 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 5,5%га кўп янги кичик бизнес субъекти ташкил қилинди. Йил бошидан кичик бизнес субъектларига 3,6 триллион сўмлик ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 марта кўп кредит ажратилди.

 

Жаҳон бозорларида талабнинг кескин қисқаришига, мавҳумлик ва кескин рақобатнинг кучайиб боришига қарамай, Ўзбекистонда экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш  ҳамда уларга ўз маҳсулотларини ташқи бозорларда ўтказиши учун зарур ёрдам кўрсатиш борасида қабул қилинаётган самарали чора-тадбирлар туфайли экспорт ҳажмларининг ўсиш тенденциялари сақланиши ва ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминлаётганлиги таъкидланди.

 

2015 йилда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15,8 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди ва ўзлаштирилди, бу эса 2014 йилга нисбатан 9,5%га кўп демакдир.

 

Жаҳон бозорларида талабнинг кескин қисқаришига, кучайиб бораётган ноаниқликка ва қатъий рақобатга қарамай, экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг ташқи бозорларга кириб боришини зарур тарзда қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистонда кўрилаётган самарали чора-тадбирлар экспорт ҳажмларининг ўсиши тенденциялари ва ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминламоқда. Шу йил бошидан бошлаб олдин ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 583 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, шунингдек маҳсулотларнинг 95 та янги турини экспорт қилиш амалга оширилди.

 

Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш лойихалари фаол амалга оширилмоқда. Фарғона водийси вилоятларини республиканинг қолган ҳудуди билан тўғридан-тўғри темир йўл қатнови билан бирлаштирадиган янги электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўли қурилиши тугалланди.    Самарқанд-Бухоро темир йўлини, йўловчилар ташиш поездларининг юқори тезликда ҳаракатланишини ташкил этган ҳолда электрлаштириш лойиҳаси жадал суръатларда давом этмоқда. Замонавий технология бўйича кенг полосали фойдаланишнинг 500 километрдан ортиқ оптик-толали тармоқларини қуриш ва захирага қўйиш амалга оширилди.

 

Сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини ва пировард натижада қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич таркибий ўзгаришлар, яъни пахта экиладиган ерларни мақбуллаштириб, бошоқли дон экинлари, сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик учун ажратилган майдонларни кенгайтириш  ишлари олиб  борилаётганлиги    қуйидаги кўрсаткичларда намоён бўлади:

 

2015 йил мобайнида иқтисодиётга бюджет харажатлари 2014 йилга нисбатан 13,6%га ортиб, 3 821,3 млрд. сўмни ташкил қилди, шундан мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалигини сақлаш ва қўллаб-қувватлашга – 2 662,3 млрд. сўм сарфланди.

 

Ҳисобот даврида Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 6,7 трлн. сўмга яқин маблағ молиялаштирилган.

 

Йиғилиш иштирокчилари томонидан қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш дастури доирасида қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви билан таъминлаш тизимларини ривожлантиришга марказлашган инвестициялар ҳисобидан 170,2 млрд. сўм молиялаштирилганлиги мамлакат аҳолсининг саломатлигини сақлаш, фаровонлигини оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

 

Таълим харажатлари ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг 57,1%ини ташкил этиши юртимизда мазкур соҳа тараққиётига берилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. 

 

Ҳисоботда келтирилишича, 2015 йилда 384 та умумтаълим объектларининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш бўйича бир қатор молиявий чоралар кўрилган. 29 та янги умумтаълим мактаблари барпо этилди. 219 та мактаб реконструкция қилинди, 136 та мактаб капитал таъмирланди. Умумтаълим мактабларига таълим тизимига ажратилган маблағларнинг 53,9%и, мактабгача таълим муассасаларига 12 йўналтирилди. Иқтисодиётга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга кадрларни тайёрлаш учун таълим тизимига ажратилган маблағларнинг 21%дан ортиғи йўналтирилди.  

 

Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантиришга устуворлик белгиланган бўлиб, 2015 йилда соҳани ривожлантиришга ажратилган маблағлар 2014 йил билан солиштирганда 15,9%га ошганлигини кўрсатди.

 

Маданият ва спорт соҳасини ривожлантиришга ажратилган маблағлар 2014 йилга нисбатан 7,2%дан ортиқни ташкил этди.

 

Жорий йилнинг 1 чорагида давлат бюджетининг ижросига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталиб, тадбирларни молиялаштириш барча манбаалар умумлаштирилганда жорий йил биринчи чорагида 1,3 трлн сўм миқдорида маблағ йўналтирилганлиги эътироф этилди. Ҳисобот даврида ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштириш жами харажатларнинг 58,8 %ини, ЯИМга нисбатан бу харажатлар 14,2%ни ташкил этганлиги таъкидланди. Таълим тизимига ижтимоий соҳа харажатларининг 59,5%и  йўналтирилди.

 

Мажлисларда мазкур масалалар юзасидан Давлат солиқ (раис ўринбосари Э.Гадоев) ва божхона (раис ўринбосари М.Солиев) қўмиталари вакилларининг Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси тўғрисидаги, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси вакилларининг (раис ўринбосари Б.Низомов) аҳолини иш билан таъминлаш дастури амалга оширилишининг бориши ҳақидаги ҳамда иқтисодиёт асосий тармоқларидаги бошқа хўжалик бирлашмаларининг ҳисоботлари эшитилди.  

 

Мухтасар қилиб айтганда, 2015 йилда ва жорий йил биринчи чорагида Давлат бюджетининг ижроси тасдиқланган параметрларга мувофиқ таъминланган.

 

Йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида Фракциямиз ва Қўмитамизнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги  ЎзЛиДеП фракцияси номидан   

 

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси

Элбек ШУКУРОВ,

 

 Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси

Полянте СВЕШНИКОВ

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Парламентнинг асосий вазифаларидан бири – давлат бюджети ижросини назорат қилиш

 

Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим

 

Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Корхона таъсисчиси улуши сифатида киритилган асосий восита яъни бино лицензия олингандан кейин сотилса кандай солик окибатлари юзага келади?

 

Янги тахрирдаги «юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»га мувофик кассир ҳисоботи кандай расмийлаштирилади?

 

Якка тартибдаги тадбиркор банк хисоб ракамидаги хорижий валютани валютани накд куринишида банкдан олишга хаклими?

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16