Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади

20.11.2015

Пойтахтда 2015 йил 19 ноябрь куни бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини 2015 йилнинг 3 декабрь куни чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди.



Ялпи мажлис муҳокамасига:

 

 

 

2016 йилги Давлат бюджети тўғрисида;

 

 

2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни,

 

 

шунингдек

 

 

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги;

 

 «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини  (янги таҳрири) тасдиқлаш тўғрисида»ги;

 

«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги;

 

 «Ветеринария тўғрисидаги»ги (янги таҳрири);

 

 «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири);

 

 «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 6 та қонунни киритиш; 

 

Бош прокурорнинг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама килиниши кўзда тутилмоқда.

 

Бундан ташқари, ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

 

Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг ва Девонининг тўртинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди.

 

 

 

Маъруф Усманов.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16