Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сенатда долзарб масала муҳокама қилинди

18.08.2016

Курраи заминда АКТ ниҳоятда тезкор ва жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Шу боис ҳозир Интернет, электрон ОАВ, пластик тўлов карталари ва уяли алоқасиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Аммо бу соҳада сўнгги вақтларда янги глобал тусга эга хавф ва хуружлар пайдо бўлаётганлиги кузатилмоқда. Мамлакатимизнинг миллий хавфсизлиги ахборот хавфсизлигини таъминлашга жиддий тарзда боғлиқ ва техника тараққиётининг бориши жараёнида бу боғлиқлик ўсиб боради.

Парламентимиз АКТ асрида ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарб аҳамиятга эгалигини англаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида “Мамлакатда ахборот хавфсизлигини таъминлашда маҳаллий ОАВ ролини янада оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбатини ташкил этди.

 

Парламент юқори палатасининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги деганда унинг шахс, жамият ва давлатнинг тенглаштирилган манфаатлари йиғиндисини белгиловчи ахборот муҳитида миллий манфаатларнинг ҳимояланганлик ҳолати тушунилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова, Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Иқбол Мирзаалиев ва бошқа нотиқлар мамлакатимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотлар жараёнида ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВ фаолиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

 

Маълумот учун. Юртимизда ахборот хавфсизлигини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш базаси шакллантирилган:Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг архив фонди ва архивлар ҳақидаги қонунчилик асослари, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Ахборотлаштириш ва маълумотлар узатиш соҳасида қонунга хилоф ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар, Халқаро ахборот алмашувларда қатнашиш ҳақидаги  давлатлараро битимлар  қабул қилинди

 

Ўзбекистонда ОАВ янада либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Замонавий, демократик талаб ва стандартларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлар соҳа ривожига хизмат қилаётир.  Давра суҳбатида ОАВ фаолиятига оид қонунлар, қарорлар ва уларнинг бажарилиши, ахборот хуружи ва унга қарши иммунитетни шакллантириш, электрон ахборот маконидаги бўшлиқларни миллий ғоя ва мафкурага мос маълумотлар билан тўлдириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

 

Миллий ОАВга ишончни ошириш лозим, чунки, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири жамиятда ахборот тақчиллигини бартараф этиш масаласи билан боғлиқ. Агар мамлакат  аҳолиси маҳаллий ОАВга ишонч билдирмаса, уларни асосий ахборот манбаи сифатида қабул қилмаса, бошқа манбаларни излаш эҳтимоли табиий бўлади.

 

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги билимларни такомиллаштириш, соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш, ОАВ ходимлари малака ва кўникмаларини ошириш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириб бориш зарурлигига эътибор қаратилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш, маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини ошириш, замонавий ахборот технологиялари ва механизмларидан унумли фойдаланиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган самарали усулларни ишлаб чиқиш юзасидан  фикрлар билдирилди.

 

Маъруф УСМАНОВ

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади

Алоқа тарихи – АКТни ривожлантириш тарихи

Ҳукумат-АКТ-ёшлар

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум