Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади

08.08.2016

Бу ҳақдаги қарор 2016 йил 5 август куни Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилло Йўлдошев бошчилигида парламент юқори палатасининг Кенгаши томонидан қабул қилинди.

Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг XXV йиллиги арафасида ўтказилаётган Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг кун тартибига парламент юқори палатасининг ўтган даврдаги фаолияти якунлари ва келгуси йилдаги устувор вазифаларга бағишланган маърузанинг киритилиши муҳим эканлигини алоҳида қайд этдилар. 

 

Ялпи мажлис муҳокамасига   бир қатор қонунлар, шу жумладан:

 

- “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

 

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг давлат ва жамият ривожидаги интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятларини  мужассамлаштиришга қаратилган.

 

- “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат Асосий Қонуни қабул қилинганлигининг  23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён этилган вазифаларни бажариш юзасидан.

 

- “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири)

 

- “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (янги таҳрири)

 

  ва бошқа қонунлар муҳокамаси  ва қабул этилиши назарда тутилган

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори палатаси қўмиталарининг ва Девонининг олтинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан Сенат Раисининг ўринбосари  Светлана Ортиқова  бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси парламенти юқори палатаси Кенгашининг ваколатига тааллуқли  бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Маъруф  УСМАНОВ

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси иши 2016 йил 31 март – 1 апрель кунлари давом этади

 

Ҳукумат-АКТ-ёшлар

 

Қонун муҳокама жараёнида мукаммаллашади

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16