Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди..
2016 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси 7,5% гача оширилди (2015 йилда
– 7%). Бироқ ставканинг оширилиши фуқаролар учун солиқ юкининг ошишига олиб келмайди, чунки жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ шкаласидаги иккинчи ставка 2016 йилдан бошлаб 8,5% дан 7,5% гача пасайтирилди.
ЯИТ ставкалари ўзгаришсиз қолди ва қуйидаги миқдорларда амал қилади:
микрофирма ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун – 15%;
бошқа тўловчилар учун – 25%.
Эслатиб ўтамиз, тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қонунчилик билан ЯИТнинг имтиёзли (камайтирилган) ставкалари кўзда тутилган:
- ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар, – меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан 4,7%;
- "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси учун – 7%, бўшайдиган маблағларни мақсадли йўналтириш шарти билан.
Ирина АХМЕТОВА,
экспертимиз.