Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • 2017 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида ДСҚ ахбороти

2017 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида ДСҚ ахбороти

16.01.2017

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-417-сонли ва Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-418-сонли қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарори билан солиқ қонунчилигига ва 2017 йил солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

А. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 7 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан,

 

1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига ўзгартирилганлигидан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 147-моддаси 15-бандига, 159-моддаси 1-бандига, 329-моддаси 24-бандига, 331-моддаси 12-бандига ва 355-моддаси иккинчи қисми 1-бандига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

2. Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-бандига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган тиббий хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно) ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар аниқлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирилди.

 

3. Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринарияга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашёлар аниқлаштирилди.

 

Б. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-417-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-417-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 38 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан,

 

1. Солиқ кодексининг 22-моддасига киритилган ўзгартириш дивиденд тушунчасини аниқлаштиришни ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқлаштиришни назарда тутади.

 

2. Солиқ кодексининг 30-моддасига киритилган қўшимча солиқ тўловчига мақсадли имтиёзларни қўллаш ҳисобига бўшаган маблағларни имтиёз даври тугагандан кейинги бир йил давомида имтиёзлар берилаётган чоғда белгиланган мақсадлар учун фойдаланиш ҳуқуқини беради, шунингдек фойдаланилмаган маблағлар қолдиғини республика бюджетига ўтказиш муддатини белгилайди.

 

3. Солиқ кодексининг 59 ва 61-моддаларига киритилган ўзгартиришларга асосан, солиқ қарзи тўлов муддати ўтган пайтдан бир йил мобайнида ундирилмаган бўлса, солиқ қарзини ундирувни мол-мулкга қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳолларда ҳам мажбурий ундириш чоралари қўлланилишини назарда тутади.

 

4. Солиқ кодексининг 63-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини тақдим этишнинг ягона муддатини белгилайди, бунда юридик шахслар каби якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам тўлов муддати тугаганидан кейин уч иш куни қилиб белгиланди.

 

5. Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик борасидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкция бекор қилиниб, маъмурий жавобгарликка ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

6. Солиқ кодексининг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, нотижорат ташкилотлари учун фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлари юзага келадиган даромадлар турлари аниқлаштирилмоқда. Шунингдек, нотижорат ташкилотлари учун тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайдиган даромадлар таркиби аниқлаштирилмоқда.

 

Худди шундай тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексининг 197, 257, 265, 279 ва 295-моддаларига ҳам киритилди.

 

7. Солиқ кодексининг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 132-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташланди.

 

8. Солиқ кодексининг 135-моддасига киритилган ўзгартириш аниқлаштирувчи тусга эга бўлиб, заём берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём ва молиявий ёрдам олинганда, шунингдек Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст ставкада фоизли даромад тўланганда даромадни аниқлаш тартибини белгилайди.

 

9. Солиқ кодексининг 155-моддасига киритилган ўзгартиришлар солиқ агентига Ўзбекистон Республикаси норезидентининг барча даромадлари бўйича тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда халқаро шартномалар нормаларини мустақил равишда қўллаш ҳуқуқини беради.

 

10. Солиқ кодексининг 178-моддаси 13-бандига ва 179-моддаси 7-бандига киритилган ўзгартиришларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бериладиган совғалар ҳам жисмоний шахснинг бошқа даромадлар сифатида тан олиниши, шу билан бир вақтда уларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилиши белгиланди.

 

11. Солиқ кодекси 179-моддасига киритилган ўзгартириш аниқлаштирувчи тусга эга бўлиб, солиқ солиш объектига реализация қилишдан эмас, балки мол-мулкни сотишдан олган даромадлар кириши белгиланди, чунки, реализация қилиш ҳар доим ҳам пул эквивалентини олинганлигини англатмайди.

 

12. Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 181-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошисига ўзгартириш киритилди.

 

Шунингдек, Солиқ кодексининг 181-моддасининг иккинчи қисми, яъни меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларидан олиш даражаси 20 фоиздан ошмаслигини белгиловчи нормани чиқариб ташланишини назарда тутади. Бунинг асосий сабаби, ҳозирги вақтда солиқнинг энг юқори ставкаси 23 фоизни ташкил этади, бундай шароитда солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун олиш даражаси 20 фоиздан ошмайди.

 

13. Солиқ кодексининг 192-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, олдин тақдим этилган декларацияда давлат солиқ хизмати органи томонидан нотўғри маълумотлар аниқланганда тўғриланган декларация тақдим этиш тартиби белгиланди.

 

14. Солиқ кодексининг 254-моддасига киритилган ўзгартишларга асосан:

 

жаҳон бозорида нархи мавжуд бўлмаган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширадиган ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ солиш базасини аниқлаш тартиби белгиланди. Бунда, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган тартибда келишилган тегишли конни саноат йўсинида ўзлаштириш бўйича техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган кавлаб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, уни 20 фоизга ошириш йўли билан солиқ солиш базаси аниқланади;

 

тижоратбоп топилма бонуси ҳисоб-китоби ва уни тўлаш муддатлари аниқлаштирилди, яъни ушбу муддатлар фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш муддати билан эмас, балки ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган санасидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, қазиб олиш ҳуқуқи лицензияни олиш пайтидан бошлаб пайдо бўлади, тегишинча ҳисоб-китоб ва тўлаш қазиб олиш учун лицензия олинган санадан бошлаб амалга оширилади.

 

15. Солиқ кодексининг 263, 271, 285-моддаларига киритилган қўшимчаларга асосан, йил мобайнида ягона солиқ тўловига ўтаётган умумбелгиланган солиқ тўловчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатларини назарда тутади. Ушбу ҳолат шу билан белгиланганки, ҳисобот йили давомида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган солиқ тўловчиларда ягона солиқ тўловига ўтиш муносабати билан тўлаш мажбурияти тугайдиган солиқлар бўйича мажбуриятлар қайта ҳисобланиши лозим.

 

16. Солиқ кодексининг 291-моддасига асосан, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади ҳамда Солиқ кодексининг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Шунинг сабабли, Солиқ кодексининг 290-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 282-моддаси иккинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган имтиёзларнинг жисмоний шахсларга татбиқ этилиши бўйича норма чиқариб ташланди.

 

17. Солиқ кодексининг 296, 313, 317 ва 325-2-моддаларига киритилган қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 14-моддасига мувофиқлаштириш мақсадида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромадни (фойдани) солиқ солишдан озод этиш бўйича имтиёзни аниқлаштириш мақсадида киритилди.

 

18. Солиқ кодексининг 300-моддасига киритилган қўшимчага асосан, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар суммасини камайтириб кўрсатувчи солиқ тўловчиларга жавобгарлик чоралари белгиланди. Бунда жорий тўловлар суммаси билан ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ 10 фоиздан кўпроқни ташкил этган ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари томонидан пеня ҳисобланади. Жорий тўловларни тўлашни назарда тутувчи барча солиқлар бўйича худди шундай норма белгиланган.

 

19. Солиқ кодексининг 329-моддаси 23-банди ва 330-моддаси 12-бандига киритилган ўзгартиришларга асосан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси таркибий тузилмалари умумий юрисдикция судларига ва хўжалик судларига фуқаролардан пенсия ва нафақалардан ортиқча (ноқонуний) тўланган суммаларни ундириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириш билан боғлиқ даъво аризалари бўйича давлат божидан озод қилинди.

 

20. Солиқ кодексининг 347-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганда товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиш нормаси чиқариб ташланди. Ушбу ўзгартиришга асосан йиғим миқдори йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди. Худди шундай норма жисмоний шахсларни даромадига солиқ солиш шкаласини ва қатъий белгиланган солиқ суммасини аниқлашда назарда тутилган.

 

21. Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидаги солиқ тўловчиларга молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари жалб қилинган ҳолда танлов савдолари асосида объэктлар қурилиши бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш юзасидан мажбурият киритилди.

 

22. Юридик шахсларни микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кириши учун ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашдаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида Солиқ кодексининг 350-моддаси учинчи қисми учинчи хатбошисига ўзгартириш киритилди.

 

23. Солиқ кодексининг 351-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, ўтган йилнинг якунлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқ тўловчилари учун ягона солиқ тўловига ўтиш тўғрисида хабарномани ягона солиқ тўловига ўтишни мўлжалланган йилнинг жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасигача кечиктирмай тақдим этиши белгиланди.

 

24. Солиқ кодексининг 352-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, авваллари савдо ёки умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини хабарнома бермаган ҳолда тўлашни давом эттириш имконини беради.

 

25. Барча солиқ турлари бўйича солиқ солинадиган базаларни бирхиллаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми 1-банди тўққизинчи хатбошисига ўзгартириш киритилди.

 

26. Солиқ кодексининг 375-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолиятни уч ва ундан кўп ойга тўхтатган тақдирда, қатъий белгиланган солиқни фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўлаши белгиланди.

 

 

В. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-418-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-418-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 6 та моддасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сонли Фармонидан келиб чиқиб, қонунчиликни мувофиқлаштириш мақсадида:

 

1. Солиқ кодексининг 86-моддасидан муқобил текширув тури чиқариб ташланди ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилди:

 

«Солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:

 

режали солиқ текшируви;

 

режадан ташқари солиқ текшируви.

 

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши) — текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир.

 

Режадан ташқари солиқ текшируви — юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви (тафтиши), шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширувдир»;

 

2. Солиқ кодексининг 88-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, бозорларнинг, савдо комплексларининг ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушишига ва топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига тааллуқли қисқа муддатли текширувлар ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

 

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объэктнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган қарори;

 

давлат солиқ хизмати органининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи.

 

Шунингдек, муқобил текширув ўтказиш учун асосларни белгиловчи Солиқ кодексининг 88-моддаси тўртинчи қисми Солиқ кодексининг 86-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан чиқариб ташланди.

 

3. Солиқ кодексининг 90-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

 

«Ушбу моддада кўрсатилган тадбиркорлик субъэктларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширувлардан ўтказилиши мумкин».

 

4. Солиқ кодексининг 91-моддасидан муқобил текширишларни ўтказиш шартларини белгилайдиган тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари чиқариб ташланди, шунингдек Солиқ кодексининг 86-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 92-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

5. Солиқ кодексининг 109-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилди:

 

«Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъэкти қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда йўл қўйилган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган, шу жумладан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган тақдирда, унга нисбатан жарималар ҳамда молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилиши мумкин эмас».

 

 

Г. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарори билан Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар.

 

I. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича

 

1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 2016 даражасида – 7,5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Тижорат банклари учун солиқ ставкаси ҳам 2016 йил даражасида – 15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолинди:

 

рентабеллик даражаси 20 фоизгача - 7,5 фоиз миқдорида;

 

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган фойда суммасига - 50 фоиз миқдорида.

 

Рентабеллик фойда солиғини тўлагунга қадар фойда суммасининг сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига нисбати сифатида аниқланади. Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун фойда солиғининг ҳисобланиши ва тўланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

 

Бунда, экспорт улуши бўйича пасайтириладиган ставкалар рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган фойда суммаси бўйича қўлланиладиган 50 фоизлик ставкага нисбатан қўлланилмайди.

 

2. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича 2016 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларнинг, (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё маҳсулотлари мустасно.

 

Экспорт улуши:

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.

 

3. Аукционлар ўтказишдан, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга литсензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 2016 йил даражасида 35 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

4. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

II. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолинди.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 9-иловасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

 

Солиқ солинадиган даромад         

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда        

даромад суммасининг 0 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда        

даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+ 1 сўм) ўн бараваригача миқдорда         

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 17 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (+ 1 сўм) ва ундан юқори миқдорда  

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 23 фоизи

 

 

Бунда, солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига – 2017 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (149 775 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида, энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан бошлаб тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақининг жами суммаси).

 

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан «0» ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни (энг кам иш ҳақини) чегирган ҳолда 1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромад турларини солиққа тортиш мақсадида энг кам ставка 7,5 фоиз миқдорида қўлланилади.

 

 

III. Ягона солиқ тўлови бўйича

 

1. Ягона солиқ тўловининг ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 10-1-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 10-2-иловасига мувофиқ ҳамда айрим тоифадаги корхоналар учун 10-3-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

2017 йил учун иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиз миқдорида белгиланди, бундан 10-1-илованинг 2-7-бандларида назарда тутилганлар мустасно.

 

2. Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

3. Экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови бўйича 2016 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларнинг, (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарлари мустасно. Экспорт улуши:

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.

 

Ушбу норма асосий фаолият туридан қатъий назар, ушбу илованинг 8-бандида белгиланган шартларни бажарган барча ягона солиқ тўловчиларига татбиқ этилади.

 

4. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар, шунингдек ломбардлар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

5. Қуйидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун:

 

тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар бундан мустасно) ҳисобланадиган, шунингдек воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз миқдорида;

 

қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 13 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Бунда, ушбу бандда кўрсатилган микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ солинадиган база ҳақ суммаси (ялпи даромад) кўринишида аниқланади.

 

6. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган (ижарага беришдан олинадиган даромад 60 фоиздан юқори бўлган) юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

7. Умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 10 фоиз, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари учун эса – солиқ солинадиган базага нисбатан 8 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

8. Қуйидаги жойларда жойлашган чакана савдо корхоналари учун (бундан улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар, дорихоналар мустасно):

 

аҳоли сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – ягона солиқ тўлови ставкаси 4 фоиз миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – ягона солиқ тўлови ставкаси 2 фоиз миқдорида;

 

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – ягона солиқ тўлови ставкаси 1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

9. Фаолиятни юритиш жойидан қатъи назар бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ, шунингдек алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида товар оборотига нисбатан 4 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

10. Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар учун (бундан дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар, дорихоналар мустасно) ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

11. Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар, дорихоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси жойлашган жойига қараб қуйидагича белгиланди:

 

аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – 3 фоиз миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – 2 фоиз миқдорида;

 

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – 1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

12. Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли туманлари таркибига киритиш «Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 ноябрда 1868-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

 

13. Чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлса, улар томонидан ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар айланмасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби сақланиб қолинди.

 

14. Ягона солиқ тўлови тўловчилари учун (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблашда ягона база этиб, улар эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридаги суммани белгилаш тартиби сақланиб қолинди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

Шунингдек, чакана савдо корхоналари учун айнан шу турдаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби сақланиб қолинди.

 

15. Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (мазкур фаолият тури доирасида) учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 


IV. Қатъий белгиланган солиқ бўйича

 

1. Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ тасдиқланди.

 

2. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси (бозорлар балансидагилардан ташқари):

 

Тошкент шаҳрида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,1 баравари миқдорида;

 

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,06 баравари миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,04 баравари миқдорида сақланиб қолинди.

 

2017 йил 1 январдан бошлаб, бозорлар балансидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатиш фаолияти учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси жорий этилди. Бунда:

 

Тошкент шаҳрида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,05 баравари миқдорида;

 

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,03 баравари миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,02 баравари миқдорида белгиланди.

 

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслардан болалар ўйин автоматлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси:

 

Тошкент шаҳрида – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 3,0 баравари миқдорида;

 

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 2,0 баравари миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – жиҳозланган ўринлар сони (бирликда)дан келиб чиқиб, ойига ЭКИҲнинг 1,0 баравари миқдорида сақланиб қолинди.

 

3. Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолинди.

 

Бунда, 2017 йил 1 январдан бошлаб, қонунчиликда белгиланган рўйхат асосида ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси жорий этилди.

 

4. Қатъий белгиланган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига – 2017 йил 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (149 775 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмаслик тартиби сақланиб қолинди.

 

 

V. Қўшилган қиймат солиғи бўйича

 

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

 

VI. Акциз солиғи бўйича

 

1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган аксиз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 13-1 ва 13-2-иловаларига мувофиқ тасдиқланди.

 

 

VII. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича

 

1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 14-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

2. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари юридик шахслари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 14-иловасининг 2 - 4-бандларида кўрсатилганларидан ташқари), деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний шахслар), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар учун 1 куб. метр ер усти сув манбалари учун 85,4 сўм ва ер ости сув манбалари учун 108,5 сўм миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари белгиланди.

 

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаришда фойдаланган сув ҳажмларининг 1 куб. метри учун 13 800 сўм миқдорида ҳамда бошқа мақсадлар учун 1 куб. метр ер усти сув манбалари учун 85,4 сўм ва ер ости сув манбалари учун 108,5 сўм миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашлари белгиланди. Бунда мазкур ташкилотлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тартибидан (умумбелгиланган ёки соддалаштирилган солиқ солиш тартиби) қатъи назар тўлайдилар.

 

 

VIII. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ ва махсус тўловлар

 

а) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 15-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2016 йилда амал қилган ставкалар даражасида сақланиб қолинди.

 

б) бонуслар бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 16-1-иловасига асосан имзоли бонус ставкалари, 16-2-иловасига мувофиқ эса тижоратбоп топилма бонуси ставкалари тасдиқланган.

 

2017 йил учун:

 

– фойдали қазилмаларни разведка қилиш ва қидириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун энг кам иш ҳақининг 100 дан 10 000 бараваригача миқдорда белгиланган имзоли бонуснинг энг кам ставкалари;

 

– тижоратбоп топилма бонуси ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 0,1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

в) қўшимча фойда солиғи бўйича

 

қўшимча фойда солиғи ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 17-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

IX. Мол-мулк солиғи бўйича

 

1. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 18-иловасига мувофиқ тасдиқланган.

 

Мол-мулк солиғининг базавий ставкаси 2017 йилда 5 фоиз миқдорида белгиланди.

 

Белгиланган (меъёрий) муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғи икки баравар ставкада тўланади.

 

2. Экспорт қилувчи корхоналар учун мол-мулк солиғи бўйича 2016 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларнинг (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарлари мустасно. Экспорт улуши:

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.

 

Бунда белгиланган (меъёрий) муддатларда тугалланмаган қурилиш ва ишга туширилмаган ускуналар қийматига нисбатан пасайтирилган ставкалар қўлланилмайди.

 

3. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 19-иловасига мувофиқ, мол-мулкларнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,7 фоиз (2016 йил 1,5 фоиз) миқдорида белгиланди.

 

2017 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан 500 кв.метргача бўлган турар жой ва квартираларга 1,8 фоиздан 2,1 фоизга, майдони 500 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун эса 2,5 дан 2,9 фоизга оширилди.

 

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари мол-мулкларнинг инвентаризация қийматига нисбатан 2,1 фоиз (2016 йил 1,8 фоиз) миқдорида белгиланди;

 

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкнинг инвентаризация қиймати кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб, бироқ 3 000 000 сўмдан кам бўлмаган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар белгилаган инвентаризация қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 328,0 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 8 833,0 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати сақланиб қолинди.

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган янги қурилган турар жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг шартли қийматининг икки бараваридан келиб чиққан ҳолда ундирилади.

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв.м ҳажмида белгиланади.

 

 

X. Ер солиғи бўйича

 

1. Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 20-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

Бунда 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 20-иловаси 6-жадвалига мувофиқ шаҳарлар ва шаҳарчаларда ер участкалари зоналари унификация қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 20-иловаси 7 ва 8-жадвалларида келтирилган ставкаларга ер участкалари жойлашган жойидан келиб чиқиб, қуйидаги коэффициентлар қўлланилади: Тошкент шаҳри атрофида 20 км радиусда – 1,30, Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти ва вилоят марказлари атрофида 15 км радиусда – 1,20, туман марказлари атрофида 10 км радиусда – 1,15 ва бошқа шаҳарлар атрофида 5 км радиусда – 1,10.

 

Эр участкаларигача бўлган масофа автомобиль йўллари бўйича шаҳарлар ва туман марказларининг маъмурий чегараларидан бошлаб белгиланади. Агар ер участкаси икки шаҳар яқинида жойлашган бўлса, шаҳарнинг юқорироқ функционал вазифасига мувофиқ келадиган коэффициент қўлланилади.

 

Ушбу коэффициент ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан тегишли давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинган маълумотлар асосида қўлланилади.

 

Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер участкаларидан солиқ юридик шахслар учун тасдиқланган ставкалар бўйича ундирилади.

 

Кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер солиғи яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ер майдонини қаватлар сонига бўлган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

 

2. Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда 5 ва 6-жадвалларда келтирилган базавий ставкалар белгиланган нормативлар доирасида ер участкаларига нисбатан қўлланади, белгиланган нормативлардан юқори ер участкалари учун базавий ставкаларга эса оширувчи коэффициент - 1,5 қўлланади.

 

Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида ер участкаларининг қуйидаги нормативлари қўлланади:

 

Тошкент ш., Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар - 0,06 га;

 

бошқа аҳоли пунктлари (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) - 0,1 га.

 

 

XI. Ягона ер солиғи бўйича

 

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 21-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи ягона ер солиғи тўловчилари учун ягона ер солиғи ставкаси ерларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Бунда ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «ўздаверлойиҳа» Ўзбекистон давлат илмий-лойиҳа институти томонидан белгиланади.

 

 

XII. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 22-иловасига мувофиқ, 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг энг юқори ставкалари қуйидагича белгиланди:

 

1. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи соф фойданинг 8 фоизи миқдорида сақланиб қолинди.

 

2. Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари қуйидагича белгиланди:

 

- бензин ёқилғиси – 1 литр учун 465 сўм / 1 тоннага 617 700 сўм;

 

- дизель ёқилғиси – 1 литр учун 465 сўм / 1 тоннага 565 000 сўм;

 

- суюлтирилган газ – 1 литр учун 230 сўм/ 1 тоннага 436 300 сўм;

 

- сиқилган газ – 1 куб метр учун 275 сўм.

 

Бунда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни реализация қилишда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни ишлатганлик учун олинадиган солиқ 1 литр ҳисобида, бошқа ҳолларда эса 1 тонна ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади.

 

3. Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади. Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ ставкаларининг қайта ишлашга берилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича миқдорлари транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисобга олган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисига чакана нархлар доирасида шакллантирилади. Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган қайта ишлашга берилган хом ашё асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича тўловчилар, транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

 

4. Айрим турдаги товарлар (алкоголли маҳсулотлар ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ставкалари сақланиб қолинди.

 

5. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим миқдори 2016 йил даражасида сақланиб қолинди.

 

6. Йиғим ставкаси йил бошига – 2017 йил 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (149 775 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

 

XIII. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича

 

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар солиш объэктлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 23-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 24-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум ҳажмига нисбатан 2016 йил даражасида 1,6 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум ҳажмига нисбатан 2016 йил даражасида 1,4 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум ҳажмига нисбатан 2016 йил даражасида 0,5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича хўжалик юритувчи субъэктларга қонун ҳужжатлари билан олдин берилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларга татбиқ этилади.

 

XIV. Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар

 

1. Ягона ижтимоий тўлов ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 25-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

2. Микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси солиқ солиш базасига нисбатан 2016 йил даражасида - 15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Бунда мазкур тоифа корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов суммаси қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси           

14,8 %

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси                                                                                        

0,1 %

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши           

0,1 %

 

 

Бошқа тўловчилар учун ҳам ягона ижтимоий тўлов ставкаси 2016 йил даражасида 25 фоиз миқдорида сақланиб қолинди. Бунда ягона ижтимоий тўлов суммаси қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси                                                                                             

24,8 %

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси      

0,1 %

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши           

0,1 %

 

 

3. 2017 йил учун фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ставкаси 2016 йилда амал қилган 7,5 фоиз ўрнига 8 фоиз миқдорида белгиланди.

 

XV. Солиқ солишнинг алоҳида масалалари бўйича.

 

1. Юридик шахслар учун кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолиниб, унга мувофиқ мазкур даромадлар шартнома бўйича ўрнатилган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

 

2. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 26-иловасига мувофиқ тасдиқланди. Бунда, ижара тўловининг энг кам ставкалари:

 

турар жойни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида – 4 500 сўм (2016 йилда 3 000 сўм), Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 3 000 сўм (2016 йилда 2 000 сўм) ва бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм (2016 йилда 1 000 сўм);

 

нотурар жойларни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида – 9 000 сўм (2016 йилда 6 000 сўм), Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 6 000 сўм (2016 йилда 4 000 сўм) ва бошқа аҳоли пунктларида – 3 000 сўм (2016 йилда 2 000 сўм);

 

енгил автомобилларга (йўловчилар, юк ташиш учун мўлжалланган ва ўриндиқлари сони ҳайдовчини ҳисобга олмаган ҳолда 8 та жойдан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 1 автотранспорт воситаси учун – 330 000 сўм (2016 йилда 220 000 сўм);

 

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобилларига 1 автотранспорт воситаси учун – 645 000 сўм (2016 йилда 430 000 сўм) ижара тўловининг энг кам миқдорларидан иборат.

 

3. Мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов 2016 йил амалда бўлган ҳар ойга 1 500 сўм ўрнига 2017 йилда 2 000 сўм миқдорда белгиланган бўлиб, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 27-иловасига мувофиқ тақсимланади.

 

4. Ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ қарзининг энг кам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 28-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

Ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратишда солиқ қарзининг энг кам миқдорлари йил бошида – 2017 йилнинг 1 январида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (149 775 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

5. Минтақаларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида учун қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:

 

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

 

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ (2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорнинг 11-иловасида назарда тутилган);

 

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ (2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорнинг 12-иловасида назарда тутилган);

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

 

чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 29-иловасига мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари даромадларига ўтказилади.

 

6. Мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилиши белгиланди.

 

7. Юридик шахснинг мустақил солиқ тўловчи бўлмаган алоҳида бўлинмаларининг солиқ мажбуриятлари, ушбу юридик шахс томонидан алоҳида бўлинмаларга тўғри келадиган солиқ мажбуриятлари қисми улар жойлашган жойига тўлаш орқали амалга оширилиши белгиланган.

 

Юридик шахснинг мустақил солиқ тўловчи бўлмаган алоҳида бўлинмалари томонидан фаолиятни амалга ошираётган жойларга солиқларнинг тўлаш тартиби, аниқ белгиланган мезонлар кўрсатилган ҳолда ушбу тартиб қайси алоҳида бўлинмаларга татбиқ этилиши, Адлия вазирлигида рўйхатга олингандан сўнг солиқ тўловчиларга белгиланган тартибда етказилади.

 

8. Ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлашни иш берувчилар ҳисобидан амалга ошириш тартиби 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

 

9. 2017 йил 1 январдан бошлаб бошқа тадбиркорлик субъэктлари учун белгиланган ягона ижтимоий тўловни ҳар бир ходим учун ойига минимал иш ҳақига каррали миқдорда ҳисоблашнинг амалдаги тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналарига ҳам татбиқ этилиши белгиланди. Бунда:

 

 микрофирма ва кичик корхоналар ҳар бир ходим учун ойига минимал иш ҳақининг 0,65 миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

 

микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган юридик шахслар ҳар бир ходим учун ойига 1,0 минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ягона ижтимоий тўлов ҳисоблайди.

 

XVI. Имтиёзлар бўйича

 

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарорининг 13-бандига мувофиқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «АП» авиакомпанияси 2022 йилнинг 1 январига қадар барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилди.

 

II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарорининг 26-бандига ва 35, 37-иловаларига асосан 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига имтиёзларни узайтириш бўйича киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

 

1. Қуйидаги имтиёзларнинг 2020 йил 1 январгача татбиқ этилиши белгиланди:

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-325-сонли қарорининг 7-бандида белгиланган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар қуйидаги рўйхатга мувофиқ хизматларга татбиқ этилади:

 

1) қишлоқ жойларда пойбзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш соҳасидаги хизматлар;

 

2) қишлоқ жойларда соат таъмирлаш бўйича хизматлар;

 

3) қишлоқ жойларда маиший электрон ва электр ускуналар (телевизорлар, аудио-видеоаппаратуралар, компьютер, принтер техникаси, совуткичлар, кондиционерлар ва бошқалар)ни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар;

 

4) қишлоқ жойларда сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

 

5) қишлоқ жойларда кийим-кечак тикиш ва ямаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар;

 

6) якка тартибдаги тураржой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кирларни ювишга қабул қилиш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

 

7) якка тартибдаги тураржой қурилиши сифатида қурилган, қишлоқ мавзеларида ташкиллаштирилган, кимёвий тозалаш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

 

8) таълим соҳасидаги хизматлар, жумладан компьютерда ишлашни ўргатиш;

 

9) санаторийлар, болалар соғломлаштириш муассасалари, болалар спорт муассасалари ва тўгараклари хизматлари;

 

10) болалар, ногиронлар ва кекса фуқароларни парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар;

 

11) ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, электрон таълим хизматлари;

 

12) қишлоқ жойларда кўрсатиладиган компьютерда дастурлаш бўйича хизматлар (жумладан, маслаҳат хизматлари).

 

Бунда, мазкур имтиёзлар микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига татбиқ этилади, агарда уларнинг имтиёз қўлланиладиган хизматлар кўрсатишдан тушган тушуми товарлар (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушум умумий ҳажмининг 80 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этса;

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1396-сонли қарорининг 10-бандида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» ОАЖ геология-разведка ишларини олиб бориш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йили тасдиқлайдиган рўйхатлари бўйича олиб кириладиган ускуналар, материаллар, махсус транспорт воситалари, дастурий ҳамда техник воситалар, шунингдек уларнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиш тарзидаги имтиёзлар;

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 26 октябрдаги «Тошкент шаҳрида Буюк Британиянинг Кембриж университети иштирокида юқори технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1631-сонли қарорининг 11-бандидаги:

 

ўқув-экспериментал юқори технологиялар Марказини барча солиқлардан, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан;

 

юқори технологиялар Марказининг чет эллик ходимларини Марказ фаолияти доирасида олинган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этиш тарзидаги имтиёзлар.

 

Бунда ушбу банднинг тўртинчи-олтинчи хатбошилари чиқариб ташланди;

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 апрелдаги «Самарқанд автомобиль заводида автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1736-сонли қарори 3-бандидаги «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 декабрдаги «Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорт паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-531 қарори билан кўзда тутилган:

 

«Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғидан, юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, қўшилган қиймат солиғидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалардан;

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ томонидан қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларига сотувдан кейин хизмат кўрсатиш учун олиб келинадиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этиш (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тарзидаги имтиёзлар;

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2042-сонли қарорининг 4-бандида белгиланган, Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларни:

 

барча турдаги солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига бож тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар;

 

- Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 7 августдаги «Хорижий инвестициялар жалб этилган «JV МАN Аutо - Uzbekistan» масулияти чекланган жамият корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги 224-сонли қарорининг 4-бандида белгиланган:

 

«JV МАN Аutо - Uzbekistan» МЧЖни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан, қўшилган қиймат солиғидан, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан;

 

қарорнинг иловасига мувофиқ рўйхат асосида «JV МАN Аutо - Uzbekistan» МЧЖ томонидан олиб келинадиган товарларни божхона тўловларидан озод этиш (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тарзидаги имтиёзлар;

 

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги «Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 156-сонли қарорининг 4-бандида белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун олиб кириладиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси ҳам мавжуд бўлган қарорнинг 1-иловасига киритилган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар;

 

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 февралдаги «Наманган вилоятида мультимодал логистика марказини ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 56-сонли қарорининг 11-бандида белгиланган, «Поп логистика маркази» унитар корхонаси солиқларнинг барча турларини тўлашдан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан озод этиш тарзидаги имтиёзлар.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида»ги ПҚ-1672-сонли қарорининг 1-бандида белгиланган:

 

оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан;

 

таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоешиттириш компаниялари ва полиграфия ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этиш тарзидаги имтиёзлар муддати 2019 йил 1 январга қадар узайтирилди.

 

3. 2018 йил 1 январга қадар қуйидаги:

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1533-сонли қарорининг 9-бандида белгиланган, 2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган замонавий ўқув-лаборатория ва компьютер техникаси, илмий-методик адабиётлар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар;

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1971-қарорининг 9-бандида белгиланган, чет тилларни ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида давлат таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар муддати узайтирилди.

 

XVII. 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарорининг 35 ҳамда 37-иловаларига асосан 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилояти Тошсокин тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1849-сонли қароринг 1-бандида лойиҳани амалга ошириш даври узайтирилиб, 2013 - 2019 йиллар қилиб белгиланди;

 

- Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг иловаси янги таҳрирда баён қилиниб, унда 34 та ҳунармандчилик фаолиятининг йўналиши, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхати кўзда тутилди;

 

- Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 6-сонли қарори билан тасдиқланган хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги 5 та янги фаолият турлари (76-80 бандлари билан тўлдирилди) ва 5 та фаолият турлари бўйича аниқлаштирилган нормалар киритилди:

 

Амалда бўлган таҳрир 

Фаолият турининг номи

 

Фаолият турининг номи 

...

….

...

16

Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш       

Гулчамбарлар (шу жумладан мотам), сунъий гуллар, икебаналар, гирлянд тайёрлаш

...

21

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш, мебелларни безаш

...

24

Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари

Оптика, соатларни таъмирлаш ва, металл, пластмасса, керамика, чинни, тош, картондан тайёрланган буюмларга ўймакорлик ишлари (рельефли ёзувлар ва тасвирлар тушириш)

...

36

Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш

Миллий ширинликлар, пишлоқ маҳсулотлари ва қурт, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш

...

64

Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш

Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу билан бирга бонсай санъати)

...

76

Тўлдирилмоқда 

Дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш).

77

Тўлдирилмоқда 

Металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш)

78

Тўлдирилмоқда

Витраж ишлари (шиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар). 

79

Тўлдирилмоқда

Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар) .

80

Тўлдирилмоқда

Газламаларга безак тикиш (газламалар ва кийим-бош предметларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан, трафарет босиш ва қўлда расм чизиш йўли билан расмлар чизиш).





 

- Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 235-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом»нинг 1-иловаси 8-босқичидаги ягона ер солиғининг тўлов муддатлари ўзгартирилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан мослаштирилди;

 

- Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга илова қилинган рўйхатнинг 4-бандига киритилган ўзгартиришга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 43-48 ва 76-80-бандларида кўрсатилган фаолиятнинг турларини амалга оширувчи хусусий тадбиркорларга 2 нафаргача ходим ёллаш мумкинлиги белгиланди;

 

- Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 августдаги 286-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзпахтаэкспорт» АЖ томонидан пахта толасини сотиш ва «ўзпахтасаноат»" АЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 23-банди 3-хатбошисига пахта толасини сотиш даврларида амалда бўлган жаҳон нархларининг тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан юқори бўлганлиги ҳисобига юзага келган ижобий тафовут суммаси фойдаланилишини кўзда тутувчи қўшимча киритилди.

 

ХВИИ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 36-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1449-сонли қароридаги 2011 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари учун ходимлар сонининг ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам нормативлари жорий этилиши белгиланган 8-банди 2017 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотди.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум