Президентнинг 20.06.2017 йилдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Ҳужжатда қайд қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь (душанба) кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилган. Ушбу кун дам олиш куни деб эълон қилинди ҳамда мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади.
Ҳужжатда дам олиш кунини шанбадан душанбага кўчириш назарда тутилмаган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.