Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Адлия вазирлиги бошқармалари қайта тузилади

02.02.2016

Президентнинг 25.01.2016 йилдаги ПҚ-2480-сон Қарори билан Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

Адлия вазирлигида Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларидаги бўлимлари тузилмоқда. Бу бўлинма тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси негизида ташкил қилинади.

 

Ўзбекистон  ва Қорақалпоғистон адлия вазирликлари марказий аппаратлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2016 йил 1 февралдан Ягона тариф сеткасига мувофиқ 1 разрядга оширилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум