Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Арзон уй-жойларни маҳалла орқали олиш мумкин

29.11.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2016 йилдаги 393-сон Қарори билан Ариза берувчи – уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (кейинги ўринларда Низом).

Ижтимоий устуворликлар асосида саралаш

 

Ариза берувчи — уй-жойга муҳтож бўлган, мунтазам қишлоқ жойларда яшайдиган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси дастурда иштирок этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) номига ариза бериши керак. Унга қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова килинади:

  • ариза берувчида мулк ҳуқуқида турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
  • бошқа оила ёки бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;
  • кўп болалилиги;
  • оиланинг кам таъминланганлиги;
  • бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;
  • ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
  • ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронининг мавжудлиги;
  • уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

 

Ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади. Ариза қабул қилинган ва рўйхатга олинган санадан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида 2 нусхада текшириш далолатномасини тузади. Нусхалардан бири ариза берувчига имзо қўйдириб топширилади.

 

Ушбу тадбирлар натижалари бўйича бир иш куни мобайнида ариза берувчига тасдиқланган шакл бўйича ёзма тавсия берилади ёки уни беришни ёзма шаклда рад этади.

 

Рад этишнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
  • тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;
  • ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчининг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи йўқлиги фактини асослаб кўрсатиш;
  • Дастур ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурлари доирасида илгари қишлоқ жойларда арзон уй ёки якка тартибдаги уй олган уй қурувчининг такрорий мурожаати.

 

Рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришномада 5 кундан ортиқ бўлмаган муддат кўрсатилади, мазкур муддат ичида ариза берувчи сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин. Ўрнатилган муддат тугагандан сўнг ариза берувчи томонидан берилган ариза қайта кўриб чиқилмайди.

 

Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари кўрмасдан қолдирилган ариза берувчилар такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.

 

 Олдиндан шартнома тузиш

 

Ёзма тавсия ариза берувчига икки нусхада берилади. Биринчи нусхаси — Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш хоҳишини билдирган талабгорларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида улар билан дастлабки шартномаларни тузиш учун кейинчалик инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этиш учун берилади (2009 йил 26 октябрдаги 280-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Ипотека кредитига буюртма бериш

 

Иккинчи нусхаси иштирок этувчи тижорат банкининг яшаш жойи бўйича филиали учун мўлжалланган, инжиниринг компанияси билан олдиндан шартнома тузган талабгор тижорат банкига ипотека кредити бериш ҳақида аризаси билан мурожаат этади.

 

Аризада талабгор қурилиш учун ипотека кредити олишни мўлжаллаётган арзон уй-жойнинг тури кўрсатилиши керак. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • ёзма тавсия;
  • кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
  • талабгор (биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорт нусхаси;
  • яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
  • талабгор (биргаликда карз олувчилар)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • бошланғич бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.

 

Аризалар 280-сон Низом ва  Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда (2009 йил 25 майдаги 148-сон ВМҚ қарори билан тасдикланган) назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ кўриб чиқилади.

 

Талабгорларни танлашда банк ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди, унинг натижасига кўра унга ипотека кредити беришни маъқуллаш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарори ҳақида талабгорга ёзма равишда хабар қилади.

 

Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Қишлоқ жойларда уй-жойлар янада арзонлашади

Валюталар курси

2024-04-17
  • USD:12671.84 (+0.00) сум
  • EUR:13468.90 (+0.00) сум
  • RUB:134.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16