Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Балиқчилик тармоғи ривожлантирилади

23.05.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2016 йилдаги 145-сон Қарори билан Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Мўйноқ аква саноат» ДУК ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. .

 

Унга Мўйноқ туманида жойлашган Жалтирбас (17 280 га), Судочье (19 000 га) ва Рибачье (3 000 га) сув ҳавзалари доимий фойдаланиш учун берилади.

 

ДУК балиқ чавоқларини етиштириш мақсадида сув ҳавзалари ҳудудида балиқ питомниклари ва инкубация цехларини ташкил этиши; қафас усулида балиқ етиштириш технологияларини жорий этиши; ҳаваскорлик ва спорт мақсадидаги балиқ овини, туризмни ривожлантириши: балиқ овлаш ҳажмини кўпайтириши; рақобатбардош балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариши лозим.

 

Корхона ўз фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш асосида амалга оширади, ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолият масалаларини мустақил ҳал қилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16