Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Барча судьялар ва прокуратура ходимларига уй-жой ижараси компенсация қилинади

22.06.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2017 йилдаги 365-сон  “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори билан прокуратура ходимлари учун қўшимча имтиёзли ипотека, шунингдек уй-жойларни ижарага олган судьялар ва прокуратура ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

 

Қўшимчалар Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомга киритилди (31.10.2012 йилдаги 312-сон ВМҚга 1-илова). Эндиликда ипотека кредитлари прокуратура органлари ходимларига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади ва мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади

 

Судьялар учун имтиёзли давр кўзда тутилмаган.

 

Бундан ташқари,  Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Энди уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси уй-жой билан таъминламаган барча судьяларга, прокуратура органлари ходимларига тўланиши мумкин. Илгари компенсацияни доимий яшаш жойидан ташқари минтақада лавозимга тайинланган (сайланган) шахслар олиши мумкин эди.

 

Эслатиб ўтамиз, компенсация:  

  • Тошкент шаҳрида - 4 ЭКИҲ;
  • Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 3 ЭКИҲ;
  • бошқа шаҳарлар ва туманлар марказларида – 2 ЭКИҲдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум