Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесни 30 дақиқада онлайн режимида рўйхатдан ўтказиш мумкин

20.02.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда – автоматлаштирилган электрон тизим воситасида рўйхатдан ўтказиш хусусида.

Мазкур ҳужжатнинг лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида 2016 йилнинг ноябрь ойига қадар муҳокама қилинган эди. Ўқувчиларимиз унинг мазмуни билан шарҳимизда  танишиб чиқиш имконига эга бўлишган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28.10.2016 йилдаги ПҚ–2646-сон Қарорга  мувофиқ тадбиркорлик субъектларини (бундан банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шунингдек, ННТ мустасно) давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизимини 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ЯИДХПга интеграциялашган Интернет тармоғидаги тизим орқали кечаю-кундуз амалга оширилади.

 

I-босқич: сўровномани шакллантириш

 

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” давлат хизматини танлайди ва қуйидаги белгиланган шакллар бўйича сўровномани шакллантиради:

 

Таъкидлаш керакки, фирма номи ариза берувчи томонидан лотин алифбосидаги очиқ фирма номларидан сўровнома шакллантириш жараёнида танланади. Унинг адаштириб юбориш даражасида бир хиллиги юзасидан текшириш автомат равишда амалга оширилади. Танланган фирма номи 60 календарь куни мобайнида ариза берувчи номига сақланиб турилади. Шу тариқа, энди фирма номини захирага олиш ҳамда унинг захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль  тақдим этиш талаб этилмайди.

 

Сўровномага тегишинча қуйидагилар илова қилинади:

  • давлат тилида таъсис ҳужжатлари (аризачининг хоҳишига қараб намунали шакллар асосида ёки қонунчилик талабларини инобатга олган ҳолда бошқа шаклларда);
  • топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда;
  • тақсимлаш баланси — бўлишда ва ажратиб чиқаришда.

 

Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. Сканер қилинган ҳужжатларни нусха кўринишида «PDF» форматида илова қилиш ҳам мумкин.

 

Бу муҳим! Рўйхатдан ўтказувчи органга юборилаётган ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сўровномага илова қилиниши керак. Битта файлнинг миқдори 10 Мбдан ошмаслиги керак.

 

Булардан ташқари, икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган юридик шахсларда муассиснинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига тизим томонидан юборилган хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар бундан мустасно.

 

Муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, бошқа субъектлар аризани мажбурий тартибда ўз электрон рақамли имзоси билан имзолаши керак.

 

II-босқич: давлат божи тўлови

 

Сўровномани шакллантириш ниҳоясига етганидан сўнг ариза берувчи давлат божи тўлайди, унинг ставкаси автомат тарзда тасдиқланган миқдорлар бўйича белгиланади. Бунда Интернет орқали рўйхатдан ўтишда ставкалар ҳозир бўлиш тартибида рўйхатдан ўтишга нисбатан икки баробар арзон.

 

Тўлов қуйида таклиф этиладиган усуллардан бири воситасида амалга оширилади:

  • Интернет орқали реал вақт режимида — банк картаси ва уланган «SMS хабарнома» хизмати ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
  • Ўзбекистон банкларининг кассалари орқали — тизим томонидан шакллантирилган сўровноманинг ягона рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
  • ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китоб кўринишида.

 

Бу муҳим! Тўланган давлат божи қайтарилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.

 

Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб сўровнома тизим томонидан сақланади, у рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг шахсий кабинетига автомат тарзда хабарнома юборади.

 

III-босқич: субъектни рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳномани шакллантириш

 

Кейинчалик тизим белгиланган муддатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни текширади ва улар тизимнинг тегишли маълумотлар базаларида сақланадиган маълумотларга мувофиқ бўлганда:

  • тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрига автомат тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
  • тегишли шаклда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради;
  • рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди;
  • электрон ҳужжатлар репозиторийсида давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни шакллантиради ва сақлайди.

 

Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси ва QR-код (матрицали штрих код), шунингдек идентификация рақамларини сақлаши керак.

 

Ариза берувчи Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланаётган ўзининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишга, шунингдек уларнинг нусхаларини қоғозда чоп этишга ҳақли.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16