Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Божхоначилар учун устамалар миқдорлари тасдиқланди

27.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 721-сон қарори билан божхона органлари ходимларига узоқ хизмат муддати учун устамалар ва озиқ-овқат паёги ўрнига ҳар ойда бериладиган пул компенсацияси миқдорлари тасдиқланди.

 

Ҳужжатга асосан божхона хизмати ходимларига узоқ хизмат муддати учун лавозим маошига ва шахсий берилган махсус унвон бўйича маошга нисбатан фоизларда қуйидаги миқдорларда устама берилади:

  • 2 дан 5 йилгача – 5%;
  • 5 дан 10 йилгача – 10%;
  • 10 дан 15 йилгача – 15%;
  • 15 дан 20 йилгача – 20%;
  • 20 дан 25 йилгача – 25%;
  • 25 йил ва ундан ортиқ – 30%. 

 

Бундан ташқари, озиқ-овқат паёги ўрнига божхоначиларга ҳар ойда ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида пул компенсацияси тўланади.

 

Кўрсатилган тўловлар республика бюджети, шунингдек ДБҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум