Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари қайта кўриб чиқилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Бозорлардаги автомобилларни вақтинча сақлаш жойига белгиланганидан икки баравар кам қатъий белгиланган солиқ солинади
Бозорлардаги автомобилларни вақтинча сақлаш жойига белгиланганидан икки баравар кам қатъий белгиланган солиқ солинади
09.01.2017
Энди 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун юридик шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси автомобилларни вақтинча сақлаш жойи кимнинг балансида эканига боғлиқ ҳолда қўлланилади.
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун юридик шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолинди ва қуйидагиларни ташкил этади:
- Тошкент шаҳри учун –1 кв.м учун ойига 0,1 ЭКИҲ;
- Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун –1 кв.м учун ойига 0,06 ЭКИҲ;
- бошқа аҳоли пунктлари учун –1 кв.м учун ойига 0,04 ЭКИҲ.
Бунда бозорлар балансида бўлган автомобилларни вақтинча сақлаш жойларидан қатъий белгиланган солиқ белгиланганидан икки баравар кам ставкалар бўйича ундирилади:
- Тошкент шаҳри учун –1 кв.м учун ойига 0,05 ЭКИҲ;
- Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун –1 кв.м учун ойига 0,03 ЭКИҲ;
- бошқа аҳоли пунктлари учун –1 кв.м учун ойига 0,02 ЭКИҲ.
Юридик ва жисмоний шахслардан болалар ўйин автоматлари бўйича олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолинди ва қуйидагиларни ташкил этади:
- Тошкент шаҳри учун – 1 та жиҳозланган ўрин учун 3 ЭКИҲ;
- Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун – 1 та жиҳозланган ўрин учун 2 ЭКИҲ;
- бошқа алоҳи пунктлари учун –1 та жиҳозланган ўрин учун 1 ЭКИҲ.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Ишонч билдирилсин – текширилмасин!
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича янги дастур
- «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Солиқ солиш мақсадларида мулкий даромадлар
- Материалларни устав фондига ҳисса сифатида бериш қандай ҳисобга олинади
- Текин олинган номоддий активларни ҳисобга олиш тартиби