Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

18.04.2016

13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Қонун билан “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонунга (30.08.1996 йилдаги 279-сон) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

 

Янги нормалар бухгалтерия ҳисобини халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга, ҳуқуқ ва мажбуриятларни аниқ чегаралаш йўли билан хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, уларнинг бухгалтерия хизматлари раҳбарлари жавобгарлигини оширишга қаратилган.

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида жойлашган шуъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланади.

 

Юридик шахс ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган  чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланмайди.  Улар қонунчиликка мувофиқ ҳисоб юритади ва ҳисобот тақдим этади (Қонуннинг 6-моддаси). Молия вадзирлигининг тушунтириш хатини шу ерда кўриш мумкин.

 

Синтетик ва аналитик ҳисобнинг тушунчалари аниқланди. Бунда аниқлаштирилишича, синтетик ҳисоб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган  тартибда юритилади, аналитик ҳисоб тартибини эса субъект мустақил равишда белгилайди (Қонуннинг 8-моддаси).

 

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Марказий банк томонидан тартибга солинадиган субъектлар рўйхати аниқлаштирилди: банклардан ташқари энди улар жумласига бошқа кредит ташкилотлари ҳам киради (Қонуннинг 9-моддаси). Бухгалтерия ҳисоби субъектларига молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини (МҲХС) қўллаш ҳуқуқи тақдим этилди (Қонуннинг 10-моддаси).

 

Қонуннинг янги таҳририда субъект барча ходимларининг бухгалтерия хизмати раҳбарининг хўжалик операцияларини ҳужжат билан расмийлаштириш ва уларни бухгалтерияга топшириш бўйича талабига риоя қилиш  мажбурияти мустаҳкамланган. Қонун билан шунингдек субъект раҳбари ва бухгалтерия хизмати раҳбари ўртасида бирор-бир хўжалик операцияси бўйича келишмовчилик юзага келса, у бўйича ҳужжатлар ижро учун фақат бундай операциялар оқибатлари бўйича якка тартибда жавобгар бўладиган субъект раҳбарининг ёзма фармойиши билан қабул қилиниши кўзда тутилган.

 

Шунингдек бухгалтерия ҳисоби раҳбарига қўйиладиган талаблар белгиланди: бухгалтерия ҳисобини ва молиявий бошқарувни юритаётган бош бухгалтер ёки бошқа мансабдор шахс унинг раҳбари бўлиши мумкин. Муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек қасддан содир этилган жиноят учун муддати ўтиб кетмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги мавжуд шахс бухгалтерия хизмати раҳбари бўлиши мумкин эмас.

 

Эндиликда мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган субъект (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) бухгалтерия хизмати раҳбарига  алоҳида талаблар қўйилади. Бундай талаблар сирасига қуйидагилар киради:

 

  • олий маълумотнинг мавжудлиги;

 

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисобот тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ иш стажининг мавжудлиги: олий иқтисодий маълумот бўлганда - охирги 5 календарь йилининг камида 3 йили, олий ноиқтисодий маълумот бўлганда эса - охирги 10 календарь йилининг камида 7 йили.

 

Шу талаблар ихтисослаштирилган ташкилотлар (уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатиш кўзда тутилган аудиторлик, солиқ маслаҳатчилари ва бошқа ташкилотлар) ходимига ҳам татбиқ этилади, бунда юқорида кўрсатилган субъектлар раҳбари унга шартнома асосида бухгалтерия ҳисоби юритишни юклайди.

 

Эндиликда бу субъектлар раҳбарлари ўз бухгалтерия хизмати раҳбарининг ҳар йилги малака ошириш курсини ўташини таъминлаши шарт.

 

Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бухгалтерия хизмати раҳбарига талаблар Марказий банк томонидан ўрнатилади (Қонуннинг 12-моддаси).

 

Ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқи тўғрисидаги қоида аниқлаштирилди. Маълумки, раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларининг иккита рўйхатини тасдиқлайди: биринчи рўйхат – бу раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчи рўйхат - бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар. Агар раҳбар бухгалтерия ҳисобини мустақил юритса, иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади (Қонуннинг 13-моддаси).

 

Ўзгартиришлар бошланғич ҳужжатларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига ҳам дахл қилди (Қонуннинг 14-моддаси). Демак, эндиликда хўжалик операциялари ҳисобот даврида амалга оширилган, бироқ уни тасдиқловчи ҳужжатлар қандайдир сабаб билан бухгалтерия томонидан олинмаган вазият Қонун билан кўзда тутилди. Бу ҳолатда хўжалик операцияси бухгалтерияда акс эттирилади, бироқ тегишли бошланғич ҳужжатни расмийлаштирган ҳолда акс эттирилади. Эндиликда бошланғич ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари сирасига имзолардан ташқари лавозимлар номи, хўжалик операцияларини амалга оширган шахслар фамилияси ва инициаллари ёки бу шахсларни идентификация қилиш учун зарур бошқа реквизитлар бўлиши керак.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат шаклида тузилиши ва тақдим қилиниши мумкин.

 

Масъул шахсларнинг имзолари, фамилия ва инициаллари ёки бу шахсларни идентификация қилиш учун зарур бошқа реквизитлар бухгалтерия ҳисоби регистрларини расмийлаштиришда ҳам мажбурий (Қонуннинг 15-моддаси). Улар техника воситалари, ахборот тизимлари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда барпо этиладиган, қайта ишланадиган ва сақланадиган электрон ҳужжат шаклида ҳам бўлиши мумкин.

 

Қонун бухгалтерия ҳисоби субъектларини ички назоратни ташкил қилиш ва амалга оширишга, яъни хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлиги, иқтисодий мақсадга мувофиқлигини, активлар сақланишини таъминлаш, ўғирланиш ҳоллари ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хатолар содир этилиши ҳолларини олдини олиш ва аниқлаш  мақсадида муайян қоидалар ва тартиблар ўрнатишга мажбур қилади (Қонуннинг 21-моддаси).

 

Ҳозирги вақтда кичик бизнес субъектлари учун амалда бўлган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан иборат фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим қилиш имтиёзи Қонунда ўз аксини топган (Қонуннинг 25-моддаси).

 

Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва бошқа ташкилотлар томонидан қонунчиликка мувофиқ ҳар йилги молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ҳисоботни акциядорларнинг ёки бошқа  юқори бошқарув органининг умумий йиғилиши ўтказилишидан 2 ҳафта олдин  аудитор хулосалари билан эълон қилиш  кўзда тутилган (Қонуннинг 26-моддаси).

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, бошқа бухгалтерия ҳужжатлари, молия ҳисоботларини ягона энг кам сақлаш муддати белгиланди – ҳисобот йилидан  кейин камида 5 йил (Қонуннинг 29-моддаси).

 

Бухгалтерларнинг уларнинг умумий манфаатларини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш учун зарур шароитларни таъминлайдиган ўз жамоат бирлашмаларини барпо этиш ҳуқуқлари қонун йўли билан мустаҳкамланди (Қонуннинг 30-моддаси).

 

 

Ирина АХМЕТОВА, экспертимиз.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16