Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат ветеринария қўмитаси тузилмаси тасдиқланди

16.06.2017

 

Президентнинг 1.06.2017 йилдаги ПҚ–3026-сон «Ўзбекистон Республикасн Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкнл этиш чора-тадбнрлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат ветеринария қўмитаси Президентнинг 1.06.2017 йилдаги ПФ–5067-сон Фармони билан тузилган (батафсил бу ерда)

 

Ҳужжат билан қўмитанинг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари ҳамда уларнинг таркибига кирувчи муассасалари тузилмалари тасдиқланган.

 

Шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари, хизматнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ветеринария мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни молиялаштириш учун Давлат ветеринария қўмитаси ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

 

Давлат ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари этиб Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказининг ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушадиган 75 % миқдоридаги маблағлари ҳисобидан шаклланади.

 

Қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари Дастури қуйидагиларни назарда тутади:

  • Давлат ветеринария қўмитасининг мазкур соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамловчи «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисидаги низом ва Давлат ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
  • Ўзбекистон Бош давлат ветеринария инспектори томонидан тасдиқланган ветеринар, ветеринар-сенирар қоидалар ва нормаларни замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида инвентаризациялаш;
  • Давлат ветеринария назоратини такомиллаштириш ва республикада барқарор эпизоотик аҳволни таъминлаш бўйича ишлар;
  • Моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва етакчи АКТни жорий этиш ҳамда ветеринария соҳасига малакали мутахассисларни жалб этиш ва бошқалар.

 

Қўмита ва унинг тузилмавий бўлимлари қуйидаги манзиллар бўйича жойлаштирилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Органнинг номи

Манзили

Давлат ветеринария қўмитасининг марказий аппарати

Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21а-уй

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси

Тошкент шаҳри, Халқобод 4-берк кўчаси, 4-уй

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

Тошкент шаҳри, А. Юнусов кўчаси, 1а-уй

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази

Тошкент шаҳри, Дийдор кўчаси, 100-уй

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, Тойлоқ қўрғони, Ал-Беруний кўчаси, 35-уй

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.


 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум