Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дорихоналар ижтимоий аҳамиятга эга дориларнинг муомалада бўлиши тўғрисида ҳисобот беради

04.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 741-сон қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эҳтиёж тасдиқланган схема бўйича уч босқичда аниқланади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

I-босқич

даволаш-профилактика муассасасининг врачи ушбу муассасанинг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тасдиқланган номдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига мувофиқ белгиланган даврда беморларни таъминлаш учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари, шунингдек тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқилган эҳтиёжни тақдим этади. 

II-босқич

даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси режалаштирилаётган йил учун даволаш-профилактика муассасаси бўйича эҳтиёжни умумлаштиради, таҳлил қилади ва йиғма эҳтиёжни тасдиқлайди ҳамда уни Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади. 

III-босқич

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси келиб тушган йиғма эҳтиёжни таҳлил қилиб, тегишли ҳудуднинг уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини шакллантиради ва тасдиқлайди.

 

Тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий эҳтиёж Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига республиканинг йиллик эҳтиёжини шакллантириш учун юборилади.

 

Келаси йилнинг бошидан дорихоналар ҳар чоракда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомалада бўлиши тўғрисидаги ҳисоботларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

 

Ҳужжат 2017 йил 25 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум