Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади?

23.06.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 йилдаги “Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдалаништартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

 

Белгиланишича, Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва:

 

  • биоресурсларни сақлаш бўйича атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни;
  • илмий-тадқиқот фаолиятни олиб боришни;
  • атроф муҳит мониторингини амалга оширишни;
  • экологик таълим ва тарғиботни  молиялаштиришни амалга оширади.

 

Жамғарма маблағлари манбалари:

 

  • атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун жарималарнинг 50%и;
  • коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун жарималарнинг 40%и;
  • авария туфайли кўплаб чиқариб ташланганлиги учун жарималарнинг 50%и;
  • табиий ресурслардан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун тўловларнинг 40%и;
  • хўжалик фаолияти натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун маблағларнинг 40%и;
  • табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлганлардан сумманинг 50%и;
  • дарахт ва буталарни кесганлик учун тўлов суммасининг 40%и;
  • табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашувчи юридик шахсларнинг маблағлари;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
  • экологик акцияларни ўтказишдан тушадиган маблағлар.

 

Жамғарманинг бошқарув Кенгаши  Жамғармани бошқариш органи ҳисоблананиб, у молиялаштириш йўналишларини белгилайди. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Давлат экология қўмитаси, бошқа давлат органлари, илмий-тадқиқот, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан ташкил топади ҳамда Давлат экология қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.



Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16