Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ер солиғи ставкалари индексация қилинди

09.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 2016 йилга нисбатан 1,15 коэффициент қўлланилган ҳолда индексация қилинди.

Солиқ ставкаларига изоҳлар 8-банд билан тўлдирилди, унга кўра жисмоний ва юридик шахслардан кўп квартирали уйлардаги нотурар жойлар бўйича олинадиган ер солиғи нотурар жойнинг қаватларга бўлинган майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

 

Ягона ер солиғи ставкаси 2016 йил даражасида сақлаб қолинди ва қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматига нисбатан 0,95%ни ташкил этади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

   

Музаффар Мирзағаниев,

экспертимиз.

 

 Мавзуга оид материаллар:

 

Қандай имтиёзлар ўрнатилди ва узайтирилди

 

Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум