Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фавқулодда вазиятлар бўйича илмий тадқиқотлар учун докторантура очилади

16.08.2017

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлигининг  7.08.2017 йилдаги «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишлар устувор йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ҳужжат билан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш кўзда тутилган. Бунинг учун аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик тайёргарлиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари тасдиқланди. Бундан ташқари, мазкур соҳада таянч докторантура ва докторантура ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

Устувор йўналишлар бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари натижалари ФВВ тизимида амалиётга татбиқ этилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум