Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Формали кийим-бошни илмий лаборатория лойиҳалаштиради

14.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 575-сон қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Харажатлар

 

 

Молиялаштириш манбалари

Илмий лаборатория мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар (уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари бундан мустасно)

 

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари

–Илмий лабораториянинг илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича харажатлар

– формали кийим-бошни лойиҳалаштириш, сарфлаш материаллари, хом ашё, дастурий маҳсулотлар, махсус адабиётлар харид қилиш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича харажатлар

буюртмачилар – вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар маблағлари

Илмий лабораторияни зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар билан жиҳозлаш (шу жумладан махсус лаборатория мебели ва инвентарь)

 

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

– Илмий лабораторияни мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлаш (махсус лаборатория мебели ва инвентардан ташқари

– зарурат туғилганда лаборатория хоналарини таъмирлаш ишларини олиб бориш

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бюджетдан ташқари маблағлари  (Илмий лабораториянинг буюртманомалари ва асосланган ҳисоб-китоблари бўйича)

 

Илмий лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади. Уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ миқдори бир ой муддатда тасдиқланади.

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан:

  • Илмий лабораториянинг илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда);
  • Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бошларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланади.

Илмий лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси, 5-уй манзили бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биносида жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16