Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гўшт мамлакат раҳбарияти қарорига биноан экспорт қилинади

29.05.2017

 

Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПФ-5034-сон Фармони билан белгиланишича, аввал экспорт қилиниши тақиқланган гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотларни экспорт қилишга эндиликда  Ўзбекистон Президенти ёки Ҳукумати қарорига биноан йўл қўйилади.

 

Экспорт қилиш тақиқланган предметлар ва маҳсулотлар рўйхатига тузатишлар киритилди. Натижада гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлари (ТИФ ТН 0201-0210 кодлари, 0204 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0 кодлари бўйича товуқ панжаларидан ташқари) Президент ёки Ҳукумат қарорларига биноан экспорт қилиниши мумкин.

 

Маълумот учун:  илгари мазкур тартиб фақат уй паррандасининг истеъмолбоп қўшимча маҳсулотларига (0207 53 000) татбиқ этиларди,  гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотларини эса (юқорида келтирилган кодлар бўйича товуқ панжаларидан ташқари) экспорт қилиш тақиқланганди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16