Президентнинг 22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон Қарори билан ўрнатилган ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар маблағлари ҳисобидан тўлаш амалга ошириладиган тартиб 1.01.2018 йилгача узайтирилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини иш берувчи тўлайди
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини иш берувчи тўлайди
06.01.2017
Маълумот учун: 1.01.2010 йилдан ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш иш берувчи ҳисобига амалга оширилади. Бунгача нафақа туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига корхона томонидан маблағларни олиш учун тақдим этилган буюртма асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланар эди.
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига биноан ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчилар ҳисобидан тўлаш 1.01.2018 йилгача амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши таъминланади.
Нафақаларнинг табақалаштирилган миқдори хусусида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)