Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар йиғинига вакил этиб ким юборилади?

15.08.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 561-сон «Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

 

Янги ҳужжатга кўра, фуқаролар вакили — бу фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормаси асосида фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг умумий йиғилишларида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган ҳамда манфаатларини ифодалайдиган Ўзбекистон фуқароси.

 

Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳ фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил қилиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.

 

Ишчи гуруҳ фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил этиш ва ўтказишда тегишли ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгаши билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боради, фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш жойи, куни ва вақтини белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида 3 кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади.

 

Фуқаролар вакилларига номзодлар аҳоли умумий йиғилиши томонидан кўрсатилади ҳамда тегишли ҳудудлар аҳолиси томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.

 

Фуқаролар вакилларига номзодлар:

  • 18 ёшга тўлган бўлиши;
  • тегишли ҳудудда доимий яшаши;
  • обрў-эътиборга, ҳаётий тажрибага эга бўлиши даркор.

 

Аҳоли умумий йиғилишида иштирок этган фуқароларнинг оддий кўпчилик овозини олган номзод фуқаролар вакили сифатида сайланган ҳисобланади.

 

Фуқаролар вакиллари ваколат берган қўшнилар номидан овоз беришга ҳақли. Инчунун, фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда ушбу вакилларнинг камида 2/3 қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Йиғилишни олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши тегишли баённома билан расмийлаштирилади.

 

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар вакилларининг йиғилишида қабул қилинган қарорлар фуқаролар йиғини қарорларига тенглаштирилади.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар фуқаролар вакилларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш;
  • фуқаролар йиғинини комплекс ривожлантиришни таъминлашга, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
  • қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан ўзи сайланган ҳудуд доирасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда иштирок этиш;
  • коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, ўзи сайланган ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда кўмаклашиш;
  • ўзи сайланган ҳудудда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар томонидан тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ҳамкорлик қилиш.

 

Ушбу вазифаларни бажаришда фуқаролар вакиллари маҳаллий аҳамиятга молик масалаларини кўриб чиқиш ҳақида, ўзи сайланган ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш зарурлиги, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштириш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардан бўлган ёшларга, шунингдек, уларга никоҳ тўйи тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритишлари мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16