Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари ва бўлимларининг вазифалари белгиланди

31.03.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги 82-сон Қарори билан вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди.

 

Хусусан, белгиланишича, йиғма бошқарма - вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг таркибий бўлинмаси, бўлим эса туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

 

Йиғма бошқарма ва бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилиш;

 

тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақаларнинг саноат потенциалини, муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

 

ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш;

 

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш бўйича таклифларни чуқур таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш;

 

минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини таҳлил қилиш.

 

Йиғма бошқарма ва бўлимлар бевосита ҳокимга бўйсунади. Йиғма бошқарманинг бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош ва етакчи мутахассислар ҳоким томонидан лавозимга тайинланади. Йиғма бошқармага бошлиқ раҳбарлик қилади, у ҳоким томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Йиғма бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини ўринбосар бажаради, у айни пайтда йиғма бўлим бошлиғи ҳисобланади.

 

Тасдиқланган низомларда ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқарма ва бўлимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек бошқарма бошлиғининг ўринбосари; бўлим бошлиғи; бўлим бошлиғининг ўринбосари; бош ва етакчи мутахассис лавозимига тайинлаш учун маълумоти ва иш стажига доир талаблар белгиланди.

 

Йиғма бошқарма ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар, шунингдек узоқ муддат ишлаганлиги учун тўловлар ҳокимнинг қарорига мувофиқ тўланади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16