Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришларга кўра (29.07.2009 йилдаги 216-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ҳунармандчилик фаолияти турлари 42 тадан 34 тага қисқартирилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди
Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди
03.01.2017
Гулли композициялар аранжировкаси, витраж ишлари, наққошлик ишлари, ёғоч меъморчилиги, соатларни таъмирлаш, мебелларни безаш, авторлик кийим-бошлар ва пойафзаллар тайёрлаш, миллий ширинликлар, нон-булка маҳсулотлари ва донали овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш, металлни таъмирлаш ишлари, муқовалаш ишлари, дурадгорлик ишлари, газламаларга безак бериш, қўлда тўқиш ишлари ҳунармандчилик фаолияти тури деб тан олинмайди.
Мазкур фаолият турлари энди Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди (7.01.2011 йилда 6-сон ВМҚ билан тасдиқланган).
Бунда гулли композициялар аранжировкаси, мебелларни безаш, наққошлик ишлари, соатларни таъмирлаш билан шуғулланган собиқ ҳунармандлар 3 нафаргача ходим, қолганлари 2 нафаргача ходим ёллаши (ҳунармандлар 3 нафаргача ёлланма ходим ва 5 нафаргача шогирдга эга бўлишга ҳақли) мумкин.
Тузатишлар Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 30.03.2010 йилдаги ПФ-4210-сон Фармони билан белгиланган ҳунармандларни қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод этиш бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январида ўз ниҳоясига етади. Шу пайтдан бошлаб ҳунармандлар қатъий белгиланган солиқни ойига 0,5 ЭКИҲ миқдорида тўлашади. Таққослаш учун: бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар ойига 10 ЭКИҲ баробаричага тўлашлари шарт.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»