Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

"Ижод" фондининг вазифалари кенгайтирилди

31.12.2015

2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон Президент Қарори билан 2010 йил 26 февралдаги ПҚ-1292-сон “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида “Ижод” фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарорига ўзгартириш киритилди.

 

Эндиликда “Ижод” фондининг асосий вазифалари сирасига Ўзбекистон Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари ҳамда Қорақалпоғистон Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш ҳам киради.

 

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

 

ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

 

“Дўрмон” ижод уйи коттежлари ва меҳмонхона хоналарини ижарага беришдан ҳамда Фонднинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;

 

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ёрдами;

 

қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16