Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Имтиёзли ипотека олувчи оилалар сони ортади

24.10.2016

Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда келтирилган ёш оила тушунчасига Марказий банк Бошқарувининг қарори билан (рўйхат рақами 1697-3, 19.10.2016 йил) ўзгартириш киритилди.

Энди ёш оила деганда эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) тушунилади.

 

Бундай тушунча илгари “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланган бўлиб, қоида қонунга мувофиқ келтирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, муқаддам ёш оила деганда ҳар бири 30 ёшдан ошмаган биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар тушунилар эди. Бундай ифода амалда жуда кўп саволларни келтириб чиқарди. Хусусан, ёшлардан бири 30 ёшга тўлган бўлса, ёш оила деб тан олиниши мумкинми, деган савол ҳам шулар жумласидан эди. Энди 30 ёш ҳам қўшиб ҳисобланишига аниқлик киритилди.

 

Шу тариқа, имтиёзли ипотека кредити олиш ҳуқуқига эга шахслар сони сезиларли даражада ошди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум