Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтидорли битирувчиларга ўқишни хорижда давом эттиришда ёрдам берилади

28.07.2017

 

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги фармони билан Президентнинг “Истеъдод” жамғармасининг янги номи, вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари, шунингдек тузилмаси ва Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.


Маълумот учун: Президентнинг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармаси Президентнинг 1.07.2003 йилдаги ПФ-3772-сон фармони билан Президентнинг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармаси билан "Устоз" республика жамғармасини бирлаштириш йўли билан ташкил этилган.

 

Унинг янги номи: Президентнинг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш “Истеъдод” жамғармаси. Жумладан, Жамғармага иқтидорли битирувчиларни магистратура ва PhD дастурлари бўйича тайёрлаш, шунингдек хорижий мутахассисларни ўқув жараёнимизга кенг жалб қилиш  вазифаси юклатилди.

 

Жамғарма линияси бўйича чет элда таълим олган шахсларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификацияси тўғридан-тўғри махсус синовлар ўтказмасдан амалга оширилади.

 
Жамғарма стипендиатлари тўғрисидаги маълумотлар ягона маълумотлар базасига киритилади. Бу уларнинг келажакда иқтисодиётнинг асосий тармоқларида, шунингдек, янги, истиқболли фаолият соҳаларида энг юқори даражада самарали фаолият олиб боришларини таъминлайди.

 

Жамғарма 2022 йил 1 январгача давлат мақсадли жамғармаларига солиқ тўловлари ва мажбурий йиғимлардан озод этилди. Унинг манзили: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171 уй.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум