Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиноят ишлари бўйича текширувлар қандай ўтказилади?

17.01.2017

2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Жиноят-процессуал кодекси жиноят иши доирасида тафтиш ўтказиш тартибини тартибга солувчи махсус боб билан тўлдирилди.

Қандай ҳолларда тайинланади

 

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни текширилаётган субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаб кўриш йўли билан олиш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.

 

Бунда тадбиркорлик субъектини тафтиш қилиш фақат унинг қонун ҳужжатларини бузганлиги фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга оширилади. Яъни терговга қадар текшириш жараёнида тадбиркорлик субъектларини тафтиш қилиш ўтказилиши мумкин эмас. Шу билан бирга жиноят иши қўзғатилгунига қадар тафтиш бошқа юридик шахслар (бюджет ва нотижорат ташкилотлар)га нисбатан ўтказилиши мумкин.

 

Таъкидлаш жоизки, тафтишга тадбиркорлик субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин. Бошқа юридик шахслар учун бундай кафолат кўзда тутилмаган.

 

Тайинлаш учун асос

 

Тафтиш суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланади, унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

  • текшириладиган субъектнинг тўлиқ номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (якка тартибдаги тадбиркорнинг ФИО), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва юридик манзили;
  • жиноят ишининг рақами ёки тафтишни тайинлаш учун терговга қадар текшириш жараёнида юзага келган асослар ёхуд қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш учун асослар;
  • тафтиш ўтказиш чоғида ўрганиладиган масала ёки масалалар доираси;
  • молия-хўжалик фаолиятининг тафтиш қилиниши лозим бўлган даври;
  • тафтиш ўтказиш топширилган ваколатли органнинг номи, шу жумладан қўшимча равишда жалб этиладиган давлат органлари ва ташкилотлар.

 

Ким амалга оширади?

 

Жиноят ишлари бўйича тафтишни қуйидаги мутахассислар ўтказиши мумкин:

  • Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти;
  • давлат солиқ хизмати;
  • Молия вазирлигининг ва ҳудудий молия органларининг мутахассислари.

 

Зарур бўлган ҳолларда, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари ҳам тафтиш ўтказиш учун жалб этилиши мумкин.

 

Мажбурий ҳужжатлар

 

Қуйидаги ҳужжатларнинг бўлиши тафтиш ўтказишнинг мажбурий шартидир:

  • тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим;
  • ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;
  • тафтиш ўтказувчи шахснинг хизмат гувоҳномаси;
  • тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома.

 

Қандай тартибда ўтказилади

 

Жиноят ишлари бўйича тафтиш ўтказишнинг умумий алгоритми тасдиқланди.

 

Тайинланган шахслар текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсларини ёки вакилларини тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар билан тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар таништириши, шунингдек текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобига ёзув киритиши шарт.

 

Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топширилган, шунингдек улар хизмат гувоҳномаси ва тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан таништирилган пайт тафтиш ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади. Тегишли ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда баённомани тузилади, уни имзолаш билан тафтиш бошланган ҳисобланади.

 

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар олинганидан ва улар билан танишиб чиқилганидан кейин тақдим этиши шарт.

 

Тафтиш давомида текширилаётган субъектнинг ҳудуди ва биноларини текширувдан, шунингдек мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиши мумкин.

 

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома топширилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади, баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

  • тафтиш ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;
  • тафтиш ўтказиш учун асослар;
  • тафтиш ўтказилган муддат;
  • тафтиш ўтказган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
  • юридик шахснинг тўлиқ номи, текширилаётган даврда унинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми);
  • текширилаётган субъектнинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
  • текширилаётган субъект молия-хўжалик фаолиятининг илгариги текширувлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • текширилаётган давр ҳамда тафтиш ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
  • қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) батафсил тавсифи қонун ҳужжатларининг бузилган нормаларига ҳавола қилинган ҳолда;
  • ўтказилган тафтиш натижаларига доир, шу жумладан қонун ҳужжатларининг бузилишлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосалар.

 

Ўтказиш муддатлари

 

Тафтиш ўтказиш муддати 30 календарь кундан иборатдир.

 

Зарур бўлган ҳолларда, текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари ҳажми, фаолиятининг тури ва кўламлари ҳисобга олинган ҳолда, тафтиш муддати тафтиш ўтказувчи шахснинг асослантирилган илтимосномасига кўра терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин.

 

Тафтишнинг умумий муддати уни ўтказиш муддатлари узайтирилиши инобатга олинган ҳолда, дастлабки тергов ва суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилишнинг муддатларидан ошмаслиги керак. 

 

Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16