Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Коммунал қарзларни ундириш билан прокуратура шуғулланади

31.05.2017

Президентнинг 29.05.2017 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан коммунал қарздорликларни ундириш бўйича муҳим вазифалар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклатилди.

 

Ўз вақтида тўламадингизми газ ва электр дарҳол ўчирилади

 

2017 йилнинг 1 июлидан қуйидагича тартиб ўрнатилмоқда, унга кўра:

 

  • истеъмолчилар – жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
  • юқорида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи – жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;
  • маиший истеъмолчилардан ташқари, истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;
  • электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи – жисмоний шахслардан ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи – юридик шахслардан ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;
  • истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади;
  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган, юқори ликвидли ва (ёки) экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи алоҳида тоифадаги истеъмолчиларга энергия ресурсларини сотиш экспорт нархидан паст бўлмаган бозор нархларида амалга оширилади.

 

Қарздорлар прокуратура билан юзма-юз келишади

 

Ҳужжат билан Суд департаментининг тугатилиши (батафсил бу ерда), шунингдек “Ўзбекэнерго” АЖнинг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича 6 562 та электромонтёр штат бирликларини ҳамда “Ўзтрансгаз” АКнинг табиий газни ҳисобга олиш ва реализация қилиш бўйича 4 255 та назоратчи штат бирликларини қисқартириш кўзда тутилган.

 

Шу муносабат билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмаларига энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишмаган ҳолда текширишлар ўтказиш;
  • етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг (кейинги ўринларда истеъмолчи – юридик шахслар деб аталади) банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган инкассо топшириқномалари қўйиш;
  • етказиб берилган энергия ресурслари учун ЭКИҲнинг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни ходим – истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш;
  • энергия ресурслари истеъмоли, тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқлигини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга энергия ресурслари учун қарздорликни бартараф этиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш;
  • энергия ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга белгиланган тартибда молиявий санкция қўллаш;
  • вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, энергия ресурслари учун ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаётган истеъмолчиларга нисбатан жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш;
  • энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган, Бюро талабномалари ижро этилмаган ҳолларда, шунингдек, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни электр ҳамда газ тармоқларидан узиш;
  • энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, илгари электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш;
  • энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;
  • энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисоблаш тизимини ҳамда ускуналарининг созлик ҳолатини мониторинг қилиш.

 

Бунда Бюро, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АКнинг жавобгарлиги тақсимланган.

 

Мажбурий ижро бюроси

«Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК

- энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;

- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, шунингдек, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

- аниқланган тафовутларни бартараф қилиш механизми бўйича таклифлар киритиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш.

- тузилган шартномаларга мувофиқ, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш;

- сотилган энергия ресурслари ҳажми ҳақидаги ҳисобот ва ахборотлар, дебитор ва кредитор қарздорлик ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги;

- электр ва газ тақсимлаш тармоқлари ҳамда энергия ресурсларини бевосита истеъмолчиларга бўлиниш чегарасига қадар етказиб бериш билан боғлиқ бўлган бошқа инфратузилмалар эксплуатацияси ва таъмирлаш хизматларини амалга ошириш;

- истеъмолчиларга ўрнатилган энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини алмаштириш, ўрнатиш ва эксплуатация хизмати кўрсатиш, шунингдек, Бюро билан ҳамкорликда уларни пломбалаш;

- белгиланган тартибда техник шартларни бериш, электр ва газ тармоқларига янги истеъмолчиларни улаш ишларини амалга ошириш;

- Бюронинг мажбурий талабномасига асосан, электр энергияси айрим истеъмолчиларини 6-10 кВ ва ундан юқори кучланишли тармоқлардан белгиланган тартибда узиш.

 

“Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АК ҳар ойда бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни Бюрога тақдим этиши, улар асосида Бюро электр ва газ таъминоти корхоналари билан биргаликда тафовутнинг вужудга келиш сабабларини аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриши белгиланган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум