Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Корпоратив пластик бўйича чекловлар бекор қилинди

05.04.2018

 

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар (3.04.2018 йилда 1470-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди. 

 

Илгари амал қилган қоидаларга биноан корпоратив банк карталарининг сақловчилари улардан фақат Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда (бундан кейин – Низом) назарда тутилган харажатларни тўлаш учун савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида фойдаланишлари мумкин эди. Амалиётда шу муносабат билан қийинчиликлар юзага келар эди.

 

Биринчидан, судлар ва бошқа давлат органларида давлат божлари ва бошқа йиғимларни корпоратив пластикдан тўлашга ижозат берилмас эди, сабаби улар савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари ҳисобланмайди.

 

Иккинчидан, харажатларнинг батафсил рўйхати мавжуд эмаслиги ва Низомга ҳавола қилиш у ёки бу товарларни (ишлар ва хизматларни) корпоратив картадан фойдаланган ҳолда харид қилиш имконияти хусусида баҳс-мунозаралар юзага келишига сабабчи бўлар эди. 

 

Киритилган тузатишлар билан ушбу муаммолар бартараф этилди. Давлат божлари ва йиғимларни корпоратив картадан тўлаш имконияти тўғридан-тўғри қайд этилди. Низомга ҳавола бекор қилинди. Унинг ўрнига юридик шахслар ўз фаолиятлари билан боғлиқ харажатларни корпоратив пластик ёрдамида тўлашлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Бу – муҳим! Ушбу тўлов дастагидан фойдаланишга доир бошқа қоидалар ўзгартиришсиз қолдирилди. Хусусан, корпоратив банк картасига унинг сақловчига тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга илгаригидек йўл қўйилмайди.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум