Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кўчма савдога рухсатномани қандай олиш мумкин

25.07.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2016 йилдаги 233-сон қарори билан Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 15.10.2016 йилдан бошлаб амалга киритилади

Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

 

- шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарларнинг турлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;

 

- мева-сабзавот маҳсулотларини ва картошкани ушбу мақсадлар учун ажратилган жойларда чакана сотишга, шунингдек товарларни бозорлар ҳудудида сотишга;

 

- махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш маҳсулотларини сотишга;

 

- амалга ошириш тартиби Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган ҳолларга.

 

Кўчма савдо деганда кўчма савдо объектларидан1 фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш назарда тутилади.

 

Кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали берилади.

Рухсатнома уни бериш тўғрисидаги аризада кўрсатилган муддатга, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

 

Кўчма савдо объектларини давлат органлари биноларига туташиб кетган ҳудудларда, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида, аэропортларда, метрополитенда, майдонларда, жамоат транспорти бекатларида, автомобиль тўхташ жойларида ҳамда йўловчилар ва автомобиль транспорти ҳаракатига халақит бериши мумкин бўлган жойларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Низомда унга белгиланган тартибда рухсатнома берилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш тақиқланади.

 

Товарларнинг қуйидаги турлари билан кўчма савдо қилиш тақиқланади:

 

маиший мақсадларидаги техник жиҳатдан мураккаб товарлар;

 

тез бузиладиган товарлар ва болалар овқати маҳсулотлари;

 

ҳайвонлар;

 

акциз солиғига тортиладиган товарлар;

 

кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатига киритилмаган товарлар.

 

Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:

 

қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

 

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

 

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

 

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

 

сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши керак, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши керак;

 

иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ёки кўчириш ва кўчма савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;

 

товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотиш.

 

Кўчма савдо қилишда рухсатнома берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

 

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида — Тошкент шаҳрида;

 

ЭКИҲнинг 75%и миқдорида — Нукус шаҳрида, вилоятлар марказларида ва вилоят бўйсунишидаги шаҳарларда;

 

ЭКИҲнинг 50%и миқдорида — туманларнинг маъмурий марказларида ва туман бўйсунишидаги шаҳарларда.

 

Бошқа аҳоли пунктларида кўчма савдо қилишда рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

 

  

 

_______________________________

1Кўчма савдо объектлари — вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар).

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16