Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кураш бўйича чемпионлар олий таълим муассасаларига имтиёзли шартларда қабул қилинади

03.10.2017

 

Президентнинг 2.10.2017 йилдаги ПҚ–3306-сон қарори “Кураш” миллий спорт турини ривожлантиришга қаратилган. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан 6 сентябрь – “Кураш” миллий спорт тури куни деб эълон қилинди. Ушбу спорт тури “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари дастурига киритилади.

 

Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида “Кураш” миллий спорт тури маркази” ННТ ташкил этилди. Ташкилот Тошкент шаҳри, Корхожаота кўчаси, 25-уй манзили бўйича жойлаштирилади.

 

Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг бўлинмалари фаолиятини мунтазам қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, “Кураш” миллий спорт тури маркази биносини реконструкция қилиш ва моддий-техник жиҳозлаш учун ҳомийлик маблағлари жалб этилади. Бунда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси (ялпи тушуми) бадал, ҳомийлик ва хайрия ёрдам кўринишидаги маблағлар миқдорига, лекин солиқ солинадиган фойданинг (ялпи тушумнинг) 10 %идан кўп бўлмаган миқдорга камаяди.

 

Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан спортчилар ва мураббийларга топшириладиган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар кўринишидаги даромадлар ЖШДСдан озод қилинади. “Яктак” спорт кийимлари, “кураш гилам”ларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар эса 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинди, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно.

 

Кураш бўйича Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, Ўзбекистон биринчилиги ғолибларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш тартиби жорий этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16