Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Лицейлардаги машғулотлар учун ОТМ ўқитувчиларига олий таълим ставкалари бўйича ҳақ тўланади

25.04.2017

 

2017 йил 14 мартдаги ПҚ–2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2834-1, 2017 йил 21 апрель) билан Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига қўшимча киритилди.

 

Белгиланишича, академик лицейларга ўқитувчиликка жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун назарда тутилган миқдорлар қўлланилади.

 

Бу олий таълим муассасалари профессорларининг лицейлар ўқув жараёнида янада кўпроқ иштирок этишига хизмат қилади, бу эса таълим сифатининг ошишига олиб келади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 24 апрелда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум