Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ажратилди

17.02.2017

Президентнинг 15.02.2017 йилдаги Фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккита мустақил идорага қайта ташкил этилди: Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси. Норматив ҳужжат матнини ЎзА тарқатди.

Ҳужжатда қайта ташкил этилган давлат органларининг уларга ишониб топширилган соҳалардаги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.

 

Маданият вазирлиги ҳузурида “Ўзбекконцерт” (“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида) давлат муассасаси тузилди.

 

Шунингдек, бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тузилди (Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Эстрада  санъатини ривожлантириш жамғармаси негизида). Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олишга тўланадиган давлат божи ажратмалари ҳамда янги вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадларидан ажратмалар унинг даромадларини шакллантириш манбасига айланади. Жамғарманинг маблағлари энг аввало “Ўзбекконцерт” ДМ таъминотига, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда Маданият вазирлиги муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун сарфланади.

 

Бундан ташқари, вазирликка тугатилаётган ташкилотларнинг вазифалари ва мол-мулки топширилди, булар: “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Артмадад» махсус жамғармаси ҳамда «Ўзбекмузей» жамғармаси.

 

Маданият вазирлиги тизимига қуйидагилар ҳам топширилди:

  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тузилмасидаги Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейи;
  • В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейи;
  • Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи;
  • болалар мусиқа ва санъат мактаблари;
  • «Истиқлол» ва «Туркистон» санъат саройилари.

 

Ўз навбатида, Давлат спорт қўмитаси юритувига Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, спорт йўналишидаги спорт мактаблари ва мактаб-интернатлар, Болалар-ўсмирлар спорт  мактаблари ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази топширилди.

 

Таъкидлаш жоизки, 24.10.2002 йилдаги ПФ–3154-сон Фармонга мувофиқ Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ўзининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, имтиёзлари ва молиялаштириш манбаларини сақлаб қолади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-17
  • USD:12671.84 (+0.00) сум
  • EUR:13468.90 (+0.00) сум
  • RUB:134.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16