Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2634-1, 2017 йил 19 январь) билан Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга айрим қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Маҳаллий бюджетлар коллежларни молиялаштиришни тўхтатади
Маҳаллий бюджетлар коллежларни молиялаштиришни тўхтатади
24.01.2017
Жорий йилнинг 1 январидан касб-ҳунар коллежлари харажатларини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан Ўзбекистон республика бюджетига топширилди (27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон Қарор).
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметаси, штат жадваллари ва вақтинчалик харажатлар сметасини, улар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларини очиб, рўйхатдан ўтказади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича касб-ҳунар коллежларининг жамланма харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга мувофиқ бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчининг сўровига биноан харажатлар сметасига ўзгартиришлар тасдиқланган шаклда йилда кўпи билан тўрт маротаба киритилади.
Энди бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар сони ҳисобга олинаётганда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун бюджет ташкилотининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни бир моддадан бошқа моддага кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ҳисобга олинмайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)