Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида товарлар қандай расмийлаштирилади

13.10.2017

 

Ўзбeкистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди (рўйхат рақами 2934, 2017 йил 10 октябрь).

 

Юқорида кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби ўрнатилди.

 

Битимга мувофиқ қуйидаги товарларнинг божхона расмийлаштируви божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилган ҳолда амалга оширилади:

  • Инвестор («Gas Project Development Central Asia AG», «Altmax Holding Ltd» ва «Ўзнефтьгазқазибчиқариш» АЖ)  ва (ёки) Оператор («Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ ХК) ва уларнинг пудратчилари томонидан олиб кирилиб, эркин муомалага чиқаришга мўлжалланган товарлар;
  • вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган товарлар.

 

Товарлар БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами АВ-2773, 2016 йил 6 апрель) 5-бобига биноан БЮДни тўлдириб, низом билан ўрнатилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига жойлаштирилади.

 

Бу - муҳим! Олиб кирилган товарлардан мақсадга номувофик фойдаланилган ҳолда, шу жумладан, улар тасарруфдан чиқарилганда, божхона органи белгиланган тартибда қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим бўлган барча божхона тўловларини ундиради.

 

Маълумот учун: Маҳсулот тақсимотига оид битим шартнома ҳисобланиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар беради, инвестор эса мазкур ишларни ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб амалга ошириш мажбуриятини олади («Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Феруз Хайруллаев.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16