Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мажбурий ижро бюросига газ ҳисоблагичларини текшириш учун кўчма лабораториялар берилади

01.06.2017


Президент 30.05.2017 йилдаги ПҚ–3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолади.  Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда – Бюро) Президентнинг 29.05.2017 йилдаги ПФ–5059-сон фармони билан (батафсил бу ерда) Адлия вазирлиги хузуридаги Суд департаментини тугатиш йўли билан ташкил этилди.

 

Ҳужжат билан Бюро марказий аппаратининг  ташкилий-штат тузилмаси, Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари, Бюро тўғрисидаги Низом, Бюрода хизматни ўташ тўғрисидаги Низом, ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.

 

Бюрога Президент томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади. Бюро директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Бош прокурорнинг ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Бюронинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 9 172 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 104 нафар, шундан 1 301 нафари Давлат бюджетидан, 7 871 нафари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Жамғарманинг шаклланиш манбалари қуйидагилар:

  • республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағларнинг 10%и;
  • ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8%и;
  • давлат ижрочилари томонидан ундирилган ижро йиғими маблағларининг 80%и;
  • Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80%и;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

 

Уч ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларини юклатилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан, “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АК, шунингдек, тугатилаётган Суд департаменти ходимлари таркибидан тўлдирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 29.05.2017 йилдаги ПФ–5059-сон Фармони билан  “Ўзбекэнерго” АЖнинг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича 6 562 та электромонтёр штат бирликларини ҳамда “Ўзтрансгаз” АКнинг табиий газни ҳисобга олиш ва реализация қилиш бўйича 4 255 та назоратчи штат бирликларини қисқартириш кўзда тутилган (батафсил – бу ерда).

 

Бюрога тугатилган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан ишга қабул қилинган ходимларга даражали унвонлар берилиши Бош прокурор томонидан ҳал этилади. Даражали унвонга эга Бюро ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари татбиқ этилади.

 

Бу муҳим! “Ўзстандарт” агентлигига Бюрога табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг яроқлилик ҳолатини мониторинг қилиш мақсадида кўчма лабораториялар учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар тайёрланишини таъминлаш топширилди.

 

Бюронинг манзилига ҳам аниқлик киритилди: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод кўчаси, 3-муюлиш, 2а уй (собиқ Суд департаменти биноси).

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум