Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мактаблар тасдиқланган нормалар бўйича жиҳозланади

19.10.2017

Халқ таълими вазирининг қарорига мувофиқ (рўйхат рақами 2935, 16.10.2017 йил) умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрлари тасдиқланди.

 

Ҳужжатда қуйидаги муассасаларни жиҳозлаш учун меъёрлар келтирилган:

  • умумий ўрта таълим муассасалари, хусусан баъзи фанларни чуқурлаштириб ўрганишга ихтисослаштирилган  мактаб ва мактаб-интернатлар;  
  • руҳий ёки жисмоний ривожланишида камчиликлари бўлган болалар учун, санатор типидаги, вояга етказиш, тарбиялаш ва таълим беришда алоҳида шароитларга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ўрта умумий таълим муассасалари.

 

Ҳужжатда бошланғич (1–4) ва катта (5–11) синфларнинг ўқувчилар сиғимидан келиб чиққан ҳолда ўқув предметлари бўйича хоналар ҳамда маъмурий-услубий хоналар, спорт заллари, ошхона, тиббиёт кабинети, кутубхона ва бошқаларнинг мебель, кўргазма қуроллар, мультимедия воситалари меъёрлари ва кўринишлари кўрсатилган

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинди. У Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Ленара Хикматова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум