Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қоғозлар кўпаяди

28.08.2017

 

Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ–3244-сон «Республикамизда целлюлоза ва қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни барпо этиш тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг  сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжатга кўра, «Есо Paper Industry» МЧЖ 2017–2019 йилларда ишлаб чиқариш қуввати йилига 16,5  минг тонна бўлган целлюлоза-қоғоз комбинатини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқаради. Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қиймати 10,3 млн АҚШ доллари эквивалентида бўлиб, ундан 3,1 млн –компаниянинг ўз маблағлари, 7,2 млн – ТИФ МБ кредити  ҳисобланади.

 

Лойиҳа кўп йиллик (терак ва бошқалар) ва бир йиллик (ғўза, топинамбур, шоли пояси ва буғдой похоли) маҳаллий ўсимлик хом ашёсини талаб кўп бўлган юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш орқали чуқур қайта ишлашни ташкил этишни кўзда тутади.

 

Комбинат қурилиши учун 20 га майдонли ер участкаси ажратилади, яна 900 га ер дарахт (терак ва бошқалар) плантациялари учун ажратилади.

 

Ваколатли идораларга зарур топшириқлар берилди. «Есо Paper Industry» МЧЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум