Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Меҳмонхонани сертификатлаш қанчага тушади?

15.06.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2017 йилдаги 355-сон Қарори билан  Туроператор[1] ва меҳмонхона[2] хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз,  туристик хизматларнинг мажбурий сертификацияси Президетнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 январидан жорий этилган.

 

Ким томонидан ўтказилади?

 

Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш, жойлаштириш воситаларига тоифа бериш ҳамда сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг инспекция назорати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» томонидан ДУК «Ўзстандарт» агентлиги билан мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширади.

 

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати берилган сертификатни ҳар йили тасдиқлаган ҳолда 3 йилдан иборатдир.

 

Бу муҳим! Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.

 

Қандай ҳужжатлар керак?

 

Сертификатлашнинг босқичли механизми ҳаволадаги схемада берилган. Уни ўтказиш учун белгиланган шакл бўйича ариза бериш ва унга тегишли ҳужжатларни илова қилиш даркор (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 Туроператор хизматларини сертификатлаш учун

 Меҳмонхона хизматларини сертификатлаш учун

 

- норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган аризачининг ходимлари тўғрисида маълумотлар;

- туроператор хизматлари кўрсатиш жараёнида фавқулодда ҳолатлар юзага келганда аризачи ходимларининг ҳаракат қилиш режаси;;

- кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

- аризачи томонидан туроператор хизматини ташкиллаштириш учун тузилган шартномалар (транспорт ва экскурсия хизматига, жойлаштириш, гид-таржимонлар хизматига, овқатланиш, кўнгилочар ва дам олиш, турагентлик хизматларига ҳамда туристларни қабул қилувчи давлатлардаги хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) рўйхати. Илгари туроператор хизматлари кўрсатмаган аризачилар сертификат олингандан кейин 6 ой давомида кўрсатиб ўтилган шартномалар рўйхатини тақдим қилиш тўғрисида кафолат хатини Марказга тақдим этишлари лозим;

- турист аризаси, туроператор хизматлари кўрсатишга доир намунавий шартнома намуналари;

- туризм хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида, мамлакатга кириш/ чиқиш учун зарур ҳужжатлар, божхона ва виза қоидалари тўғрисида, хавфсизлик чоралари, ўзини тутиш қоидалари ва ташриф буюрилаётган мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари, суғурталаш, вакцинация зарурати, чекловлар ва қарама-қарши кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва бошқалар тўғрисидаги ахборот материаллари.

 

- норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган аризачининг ходимлари тўғри- сида маълумотлар;

- ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига жойлаштириш воситасининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, газ қурилмалари ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш) хулоса ва далолатномалари (ариза келиб тушган кунгача 1 йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган жойлаштириш воситалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

- кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

- меҳмонхона хизматлари кўрсатиш жараёнида фавқулодда ҳолатлар юзага келганда аризачи ходимларининг ҳаракат қилиш режаси;

- меҳмонлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш (дезинфекция тўғрисида, ёнғин сигнализацияси тизими ва лифтларга техник хизмат кўрсатиш тўғрисида) сифатини таъминлаш бўйича тегишли хизматлар билан шартномалар нусхалари;

- фаррошлар хизмати ва овқатланиш жойлари ишчиларининг тиббий дафтарчалари нусхалари;

- меҳмонхона хизматлари кўрсатиш тартиби ва улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисидаги ахборот материаллари.

 

Қанча тўлаш керак?

 

Сертификатлаштириш бўйича ишлар бажариш учун белгиланган миқдорда тўлов ундирилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Номланиши 

Тўлов миқдори (ЭКИҲда)[3]

Туроператор хизматлари

Кириш (туристларни қабул қилиш) туризми

3,4

Чиқиш (туристларни юбориш) туризми

3,5

Ички туризм

3,3

Юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларнинг биттадан ортиғини сертификатлаштиришда тўлов миқдори сертификатлаштиришнинг умумий суммасидан 35% га камаяди.

Меҳмонхона хизматлари

Сиғими 10 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

2,7

Сиғими 25 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

3,8

Сиғими 50 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

6,0

Сиғими 100 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

6,8

Сиғими 150 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

10,7

Сиғими 200 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

12,1

Сиғими 350 та ва ундан юқори жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

13,6

Жойлаштириш воситасининг тоифасини аниқлаш ва уни бериш вақтида сертификатлаштириш бўйича хизматларга тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилганнинг 200% миқдорида белгиланади.

Инспекция назорати учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловнинг 50% миқдорида белгиланади.


Сертификатни қайта расмийлаштириш

0,5

 

Бундан ташқари, аризачи Сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан 3 йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажми (ҚҚСсиз)дан келиб чиқиб сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учунтўлов киритиши керак:

  • 10 000 млн сўмдан кўп эмас – ЭКИҲнинг 0,05 миқдорида;
  • 10 000 млн сўмдан юқори – ЭКИҲнинг 0,025 миқдорида.

 

Раҳбарлик функциялари ва бухгалтерлик ҳисоби функцияларини амалга оширувчи шахсларнинг ҳамда режа бўлими (штат жадвалида бўлганда) бошлиғининг муҳр билан (мавжуд бўлганда) тасдиқланган имзолари қўйилган аризачининг ёзма декларацияси сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан 3 йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажмининг тасдиғи ҳисобланади.

 

Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловни кўрсатилган тегишли ҳудудий коэффициентга кўпайтириш йўли орқали аниқланади.

 

Масалан. Пойтахтимизда жойлашган ва категория белгиланишига талабгор бўлмаган кичикроқ меҳмонхонанинг (100 ўриндан кўп бўлмаган) сертификация хизматларини шартли равишда ҳисоблаб кўрамиз (12.06.2017 йил ҳолатига кўра 1 ЭКИҲ = 149 775 сўм, 3 йил учун прогноз қилинган даромаж хажми – 5 млрд сўм):

 

1) сертификатлаш бўйича ишлар (хизматлар) қиймати 1 833 246 сўм (6,8*149 775 сўм*1,8);

 

2) сертификат ва белгини қўллаш учун тўлов миқдори - 6 739 875 сўм(5 млрд сўм/10 млн сўм*0,05*149 775 сўм*1,8);

 

3) жами: 8 573 121 сўм (1 833 246 сум+6 739 875 сўм).

 

 Инспектор қачон келади?

 

Инспекция назорати талабларига сертификатлаштириш объектининг мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида унинг даврий қайта баҳоланишининг тартиб-таомили ҳисобланади. У сертификатлаштиришдан кейин:

  • 1-режадаги инспекция назорати сертификат берилгандан кейин камида 6 ой ўтгандан сўнг ўтказилади;
  • 2-ва учинчи режадаги инспекция назорати аввалги инспекция назорати ўтказилгандан кейин камида 12 ой ўтгандан сўнг ўтказилади.

 

Инспекция назоратини ўтказиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Унинг ўтказилиши учун юқорида кўрсатилган жадваллардаги ставкаларнинг 50% миқдорида тўлов киритилади. 

 

У ўтказилиши нартижаларига кўра сертификат фаолиятини тасдиқлаш ёки уни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Иккинчи ҳолатда сертификат эгасига аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун 30 кун муддат берилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 


[1] туроператор хизматлари — туристлар билан тузилган шартнома асосида уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ кўрсатиладиган, туристик оператор (жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт хизмати кўрсатиш, экскурсиялар, бўш вақтни ва шу кабиларни ташкиллаштириш) хизматлари;

 

[2] меҳмонхона хизматлари — жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмонларга аталган миллий уйлар, ўтовли оромгоҳлар ва норматив ҳужжатлар талаблари тааллуқли бўлган бошқа жойлаштириш воситалари) вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар;

 

[3] Сертификатлаштириш билан боғлиқ ишларни ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун сертификатлаштириш шартномаси расмий- лаштирилган кунда белгиланган ЭКИҲ миқдори қўлланади.

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16