Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади

23.01.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Унинг қатор қоидалари экспортни рағбатлантиришга қаратилган.

Экспортёрларни валюта тушумини мажбурий сотишни бекор қилишдан ташқари бошқа янги нормалар ҳам қувонтиради.

 

Демак, ўзи ишлаб чиқарган  маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналар учун кўзда тутилган имтиёзлар ушбу жараёнда иштирок этадиган савдо-воситачи ташкилотлар учун ҳам татбиқ қилинади. Бундан ташқари, барча хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

Экспорт қилиниши тақиқланган айрим товарларни (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик мол ва паррандалар) махсус рухсатномалар асосида экспорт қилиш тизими яратилади. Шунингдек, аввал истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва техникани экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади ва аниқлаштирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16