Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мусиқа ва санъат мактабларида ўқийдиган болалар учун имтиёзларга тузатишлар киритилди

11.04.2016

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори (АВ томонидан 1.04.2016 йилда 1898-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Мазкур Низомга Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (22.12.2015 йилдаги ПҚ–2455-сон) мувофиқ тузатишлар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, мактабдаги ўқувчилар сафига қайта тикланганда, бола ўқишни тегишли тўловни амалга оширган ҳолда кейинги ўқув йилида (ўтган ўқув йилининг тугатилмаган чорагининг биринчи ойидан) давом эттириши мумкин.

 

Ўқиш учун тўловлардан озод этиш ва ўқитувчи ҳамда концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссиянинг асосий вазифаларига ўқиш учун тўланадиган тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш ҳам киритилди.    

 

Кам таъминланган оилалардан ташқари, энди мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1-3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болалар 1 календарь йил мобайнида ўқиш учун тўловдан озод этилади. Худди илгаригидек, ўқувчилар умумий сонининг 25%и доирасида тўловдан озод этилади. Танловларда ғолиб чиққан болалар ўқиш учун тўловдан озод қилинишини расмийлаштириш учун уларнинг ғолиб бўлганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар, кам таъминланган оилалардан бўлган болалар учун эса ота-оналарнинг аризаси ва оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома тақдим этилиши лозим.

 

Агарда бир оиланинг 2 ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70%и миқдорида тўлов амалга оширилади.

 

Тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхати Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади ҳамда мазкур қарор асосида болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг буйруғи чиқарилади.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 4.04.2016 йилдаги 13-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади. 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум