Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

НҲҲ лойиҳалари: электрон тижоратда ҳужжатларга талаблар

30.06.2016

Ягона порталда Электрон тижоратда битимларни бажариш бўйича электрон ҳужжатларга талаблар тўғрисидаги низом муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Лойиҳа билан электрон тижоратда (ЭТ) фойдаланиладиган ва битимни тузиш, бажариш ва етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун тўлов амалга оширилганлиги фактини тасдиқлайдиган электрон ҳужжатларнинг намунавий  шаклларига асосий талабларни кўзда тутади.

 

Бундай ҳужжатлар жумласига, хусусан:

 

электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактура;

 

электрон шаклдаги бажарилган ишлар далолатномаси;

 

электрон шаклдаги квитанция ва чек киради.

 

Ҳужжатларга асосий талаблар жумласига, Низомга асосан қуйидагилар киради:

 

тартиб рақами ва тузилган сана;

 

шартнома тарафларининг номи, шунингдек уларнинг СТИР;

 

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг  номи, ўлчов бирлиги ва шартномага асосан қиймати;

 

имзоланган сана ва тарафларнинг ЭРИ.

 

Бошқа майдонлар фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб тўлдирилади.

 

Электрон ҳужжатларга қонунчилик ёки битим тарафлари томонидан бошқа талаблар қўйилиши мумкин.

 

Шартномада айтиб ўтилишича,  хўжалик юритувчи субъектлар (B2B*) ўртасида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органлари (B2G) ўртасида ЭТда битим бажарилганлигини тасдиқлаш учун чек ва квитанциялардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Кўрсатилган ҳужжатлар ЭТда жисмоний шахслар (В2С; G2C) билан, шунингдек давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар (G2B) ўртасида битимни бажаришда расмийлаштирилади.   

 

G2C ва G2B турдаги битимлар ИДХЯП, давлат органларининг расмий веб-сайтлари ёки бошқа инфотизимлар ва электрон ҳукумат ресурслари орқали расмийлаштирилади.

 

Электрон ҳужжатлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган шу каби қоғоздаги ҳужжатларга тенглаштирилади.

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

 

___________

*Изоҳ:


В2B (ингл. Business-to-Business) – тижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар;

 

В2С (ингл. Business-to-Сonsumer) – ташкилот ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар;

 

B2G (ингл. Business-to-Government) – ташкилот ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатлар;

 

G2B (ингл. Government-to-Business) – ҳукумат ва ташкилот ўртасидаги ўзаро муносабатлар;

 

G2C (ингл. Government-to-Citizen) – ҳукумат ва фуқаро ўртасидаги ўзаро муносабатлар.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум