Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Нуроний» жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилди

03.01.2017

Маълумот учун: Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Президентнинг 04.12.1996 йилдаги  ПФ-1655-сон Фармони билан ташкил этилган.

 

Номи ва вазифалари ўзгарди

 

Энг аввало, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг номи  Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги «Нуроний» жамғармаси этиб ўзгартирилди.

 

Жамғарма зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юкланди:

  • фахрийларнинг Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, оқсоқоллар, кекса ёшдагилар ва ногиронларни ёшларни Ватанга муҳаббат, кекса авлод кишиларини ҳурмат қилиш, эзгулик ва раҳмдиллик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш;
  • кексаларнинг ҳаёти даражасини ошириш, пенсияга чиққандан кейин уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини, шу жумладан уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини ва давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш;
  • кексалар учун назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари қоидалари ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, ушбу масалада давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўмаклашиш, эҳтиёжманд кексаларни ва аҳолининг бошқа қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш, ушбу мақсадларда ишлаб чиқариш, тижорат, ноширлик, хайрия тадбирларини ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек,уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам бериш;
  • кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, артистлар, хонандалар, рассомларни ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этиш.

 

Ҳужжат билан Жамғарманинг марказий аппарати, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари тасдиқланди.

 

Давлат бюджети ҳисобига тўловлар

 

1.01.2017 йилдан бошлаб «Нуроний» жамғармасининг марказий аппарати ходимларнинг штатда белгиланган сонини давлат бюджети ҳисобидан таъминлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби жорий қилинади.

 

Бунда Жамғарманинг барча ходимлари —пенсионерларга пенсиялар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100% миқдорда тўланади.

 

Ҳар бир туманда фахрийлар учун мажмуалар

 

2017 йил 1 сентябргача ҳар бир туман ва шаҳарда, қоидага кўра, маданият ва дам олиш истироҳат боғлари ҳудудида ўз ичига  «Нуронийлар маскани» мажмуалари очилади ва улар бой китоб фондига эга бўлган китобхонлар заллари, шахмат, шашка ўйнаш учун дам олиш хоналари, кексалар учун махсус тренажерлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шунингдек ошхона ва тиббий хонани ўз ичига олади, улар зарур мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозланган бўлади.

 

Касаба уюшмалари ҳисобига санаторий

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг меҳнаткашларни соғломлаштиришга йўналтирадиган маблағларининг 30 фоизгачасини пенсионерларни, биринчи навбатда, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ўз тизимидаги санаторийларда соғломлаштиришга (шу жумладан, дори воситалари олиш учун) ҳар йили йўналтириш, шунингдек, меҳнаткашларга уларга ажратилган йўлланмаларини ўзларининг ота-оналарини соғломлаштиришга юбориш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланади.

 

Кўкрак нишони таъсис этилди

 

Фармон билан «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб (I, II, III даражали), у иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳалардаги узоқ йиллик ҳалол меҳнатлари учун меҳнаткашларга, шунингдек ишламайдиган, жамиятда мустаҳкам оилани сақлаб қолган, фарзандларини катталарга ва кичик авлодга ҳурмат, жамият олдидаги масъулият, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб ҳурмат қозонган оналарга тақдим этилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш ва уни топшириш давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таклифи билан амалга оширилади.

 

«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Маҳаллада фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосари

 

Жамоатчилик асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида (овуллар, қишлоқлар, маҳаллалар) фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

 

Молиялаштириш белгиланди

 

«Маҳалла» хайрия фондига Наврўз ва Мустақиллик умумхалқ байрамларига бағишлаб ўтказиладиган ҳашарлардан тушадиган маблағларнинг 10 фоизини ҳар йили «Нуроний» жамғармасига ўтказилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 




 

 Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16