Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пахта теримчиларига қанча ҳақ тўланади?

25.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 723-сон қарори билан 2017 йил ҳосили пахта хом ашёсини териш учун меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкалари тасдиқланди.

 

Қўлда терилган пахта хом ашёсининг 1 килограмми учун биринчи босқичда — 450 сўмдан, иккинчи босқичда 2017 йил 1 октябрдан бошлаб — 500 сўмдан тўланади. Машинада терилган жорий йил пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун 260 000 сўмдан ҳақ тўланади.  Теримчиларга амалда топширилган пахта хом ашёси учун терим пуллари ҳар 5 кунда, зарурат бўлганда эса — ҳар куни тўланади.

 

Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилади. Уларнинг раҳбарлари пахта йиғим-терими мавсумида «Ўзпахтасаноат» АЖга ишга қабул қилинади. «Агробанк»нинг 45 млрд сўм миқдоридаги кредити пахта теримчилари отрядлари раҳбарлари меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўлашни таъминлайди.

 

Ҳужжат билан 2017 йил ҳосили пахта хом ашёси харид нархлари ҳам тасдиқланди. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоблар прейскурант нархлар бўйича қуйидаги шартлар  асосида амалга оширилади:

  • 90% учун — жорий йилда;
  • 10% учун — 1.04.2018 йилгача.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум