Президентнинг 2.02.2017 йилдаги «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Пенсиялар нақд шаклда берилади
Пенсиялар нақд шаклда берилади
03.02.2017
2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб қуйидаги тўловлар нақд шаклда берилади:
- барча турдаги пенсиялар - бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда;
- тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда;
- олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи.
Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, “Ўзбекистон почтаси” АЖга пенсиялар қонунчиликда белгиланган муддатда, тегишли ойнинг 27 санасидан кечиктирмай кўрсатилган шаклда тўланишини таъминлаш топширилди.
Бундан ташқари, Бош прокуратурага нақд пул маблағлари ўз вақтида берилишини таъминламаётган тижорат банклари раҳбарлари ва мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича нормалар амалда қандай қўлланилаётганини ўрганиш топширилди.
Маълумот учун: Президентнинг 5.08.2005 йилдаги ПҚ-147-сон Қарори билан аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга банкларнинг депозит ҳисобварақларидан нақд пулларни кечиктирмай тўлаш борасида ўрнатилган тартиб бир неча марта (ойига уч мартадан кўпроқ) бузилган тақдирда тижорат банклари ҳудудий бўлимлари ва филиалларининг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши белгиланган. Шунингдек, Марказий банк нақд пул маблағлари беришни мунтазам кечиктириш ҳоллари мавжуд бўлганида тижорат банкларига нисбатан қаттиқ жавобгарлик чоралари, ҳатто банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияни қайтариб олиш чораларини қўллашга ҳақли.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Нақд ва нақдинасиз ҳисоб-китоблар бирдек қулай бўлади
Пенсия учун барвақт мурожаат этинг
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»